ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Россия ҳар қайси сайланган АҚШ президенти билан ишлашни давом эттиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Биз ишлаймиз – президент Путин буни кўп маротаба айтганди – сайланган ҳар қайсиси билан”, - деди Лавров. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, Россияда АҚШнинг Демократик ва Республикачилар партияси вакиллари ўртасидаги тортишувлар кузатилмоқда.
Лавров Қўшма Штатлардаги беқарорлик ҳеч кимга бирор бир яхшилик олиб келмаслигини таъкидлади.
АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Жо Байденнинг биринчи мунозаралари чоғида улар бир-бирини гапини ҳамиша бўлиб туришди ва бир-бирини турли муаммоларда айблашди. Трамп бир неча марта Байденга гапини охиригача айтишга қўймади, шундан кейин Байден ундан овозини ўчиришни сўради.