Самара вилоятидан яна 900 нафарга яқин ўзбекистонлик йўлга чиқди

Олдинги поезд республикага 31 август куни 922 нафар фуқаро билан йўлга чиққан эди. Мазкур поезд 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ёпиқ чегаралар туфайли ўз уйларига қайта олмаган 900 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари Самара вилоятидан ватанига поездда жўнаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости минтақа ҳукумати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Самара вилоятидан 900 нафардан зиёд ўзбекистонлик олиб келинмоқда

Ватанига кетишни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари 15 августдан Кинелга кела бошлаган. Аввалига улар темир йўл вокзалидаги платформада жойлашган, 21 август куни эса минтақа ҳукумати улар учун чодирли лагерь ташкиллаштирган. 28 август ҳолатига кўра Кинелда икки мингга яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган. Улардан 922 нафари махсус поездда 2 сентябрь ватанга олиб келинди. Улар карантинга жойлаштирилган.

“Яна 900 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси ватанига жўнатилди”, - деган агентлик суҳбатдоши.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус сабаб 16 мартдан бошқа мамлакатлар билан транспорт алоқаларини вақтинча тўхтатиб қўйди. Хорижликлар ва ватандошлар учун чартер рейслар ташкил этилмоқда.

Тошкент мунтазам равишда фуқаролардан рус-қозоқ чегарасида тўпланмаслик ва чартер рейсларни Россияда яшаб турган жойида кутиб туришни сўрамоқда.