АрМИ-2020: ўзбекистонлик танкчилар ярим финалда учинчи бўлишди

Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида АрМИ-2020 Халқаро армия ўйинлари доирасида “Танк биатлони”нинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Халқаро армия ўйинлари доирасида “Танк биатлони” мусобақасининг ярим финалида Ўзбекистон жамоаси учинчи бўлди.

Мутлақ ғолиб: Ўзбекистон АрМИ-2020 мусобақасининг яна бир йўналишида тенгсиз

Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида АрМИ-2020 Халқаро армия ўйинлари доирасида танк биатлонининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақа якунлари қуйидагича бўлди: Россия - 1.39.24, Қозоғистон - 1.59.16, Ўзбекистон - 2.05.16 (24 та нишондан 14 таси аниқ нишонга олинди) ва Қирғизистон-  2.38.10.

Барча мамлакатлар Россия танкларида иштирок этди. Танк биатлонида ҳар бир жамоадан 3 та экипаж иштирок этди. Танкчилар танкни, вертолётни ва танкка қарши отувчи қуролни имитация қилувчи нишонларга ўқ узишди.