ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Халқаро армия ўйинлари доирасида “Танк биатлони” мусобақасининг ярим финалида Ўзбекистон жамоаси учинчи бўлди.
Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида АрМИ-2020 Халқаро армия ўйинлари доирасида танк биатлонининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақа якунлари қуйидагича бўлди: Россия - 1.39.24, Қозоғистон - 1.59.16, Ўзбекистон - 2.05.16 (24 та нишондан 14 таси аниқ нишонга олинди) ва Қирғизистон- 2.38.10.
Барча мамлакатлар Россия танкларида иштирок этди. Танк биатлонида ҳар бир жамоадан 3 та экипаж иштирок этди. Танкчилар танкни, вертолётни ва танкка қарши отувчи қуролни имитация қилувчи нишонларга ўқ узишди.