Мутлақ ғолиб: Ўзбекистон АрМИ-2020 мусобақасининг яна бир йўналишида тенгсиз

© Министерство обороны УзбекистанаСборная Узбекистана стала чемпионом конкурса “Дорожный патруль”
Сборная Узбекистана стала чемпионом конкурса “Дорожный патруль” - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АрМИ-2020 доирасида Ўзбекистон жамоаси “Йўл патрули” мусобақасида рекорд натижа билан мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Қўқон мезбонлик қилган АрМИ – 2020 Халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди ва бу натижа Ўзбекистон жамоаси ўзининг мусобақа тарихидаги энг юқори натижасини қайд этди.

Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобил назорати ходимлари Россия ҳамда белоруслик рақибларидан ҳар томонлама устун эканликларини намойиш этишди.

Капитан Мансуржон Акобиров, сержантлар Сиддиқ Аъзамов, Фарҳод Мусаев Макаров пистолети ва автоматдан ўқ отиш, экстремал бошқариш ва йўл ҳаракати ҳодисаси пайтида содир бўлиши мумкин ўт ўчириш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш шартларини бажариш жараёнида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

© Министерство обороны УзбекистанаСборная Узбекистана стала чемпионом конкурса “Дорожный патруль”
Мутлақ ғолиб: Ўзбекистон АрМИ-2020 мусобақасининг яна бир йўналишида тенгсиз - Sputnik Ўзбекистон
Сборная Узбекистана стала чемпионом конкурса “Дорожный патруль”

Дастурга кўра жамоалар вакиллари сўнгги икки шарт – автомобил шиналарини алмаштириш ва йўл ҳаракатини бошқариш (конкурсдан ташқари) борасида баҳс олиб борди. Кичик сержант Музаффар Тулябаев ва  катта лейтенант Жамолиддин Эгамбердиев жуфтлиги 1 дақиқа 14 сонияда автомобил шинасини алмаштириб, ўзларига топширилган вазифани аъло даражада бажаришди. Сержант Жўрабек Қодиров, Алексей Серебров (Россия) ва Александр Шеглов (Беларусь) йўл ҳаракатини бошқариш шартида энг яхши инспекторлар сифатида ўзларини кўрсатишди.

Қайд этилган натижаларга якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Россия иккинчи, Беларусь учинчи ўриндан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета”да ғолибликни қўлга киритгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0