Мирзиёев МГИМО ректорини "Дўстлик" ордени билан мукофотлади

Орден Торкуновга, шу жумладан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда қўшган ҳиссаси учун берилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Торкуновни "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.

Тошкентдаги филиал элитар олийгоҳ бўлади – МГИМО ректори

"Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки учун Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Васильевич Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотлансин", - дейилади Фармон матнида.

МГИМО ректорига Тошкентда зар чопон кийдиришди >>>