ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Торкуновни "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.
"Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки учун Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Васильевич Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотлансин", - дейилади Фармон матнида.