ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Тошкентдаги филиал унчалик катта бўлмайди, лекин бу яхши маънода элитар даражасидаги олийгоҳ бўлади, деди МГИМО ректори Анатолий Торкунов очилиш маросимида.
“Филиал унчалик катта бўлмайди, лекин бу яхши маънода элитар даражали ўқув муассасаси бўлади. Шу билан бирга биз бу ерни битирган ҳар бир ўқувчи олтинга тенг қадрланишини истаймиз”, - деди МГИМО Ректори.
Бу ерда бошидан бошлаб МГИМО ўқитувчилари фаолият юритади. МГИМОда киритилган барча янгиликлар бу ерда ҳам жорий этилади. Бу маънода Тошкент филиали инновацион бўлади.
Ҳозир бир жойда туриш мумкин эмас, бу таълимга ҳам таалуқлидир. Масалан бир неча йил олдин ахборот технологияларининг ривожланиши ижтимоий-сиёсий ҳаётни шунчалки ўзгаритиб юборишини ким билган эди, ёки биг-дейт, сунъий онг.
Ушбу соҳада биз ўзимиздан ҳам катта билимга эга бўлган ОТМлар билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Масалан, сунъий онг бўйича биз Москва Физика-техника институти билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Мен уни россиянинг энг кучли техник олийгоҳи деб биламан.
Ишончим комилки, бизнинг ҳаракатларимиз ўқимишли кадрлар тайёрлашда ўзининг яхши натижаларини кўрсатади, деди Анатолий Торкунов. Шу ўринда МГИМО ректори олийгоҳ ва Тошкентдаги Интерхауз орасида ҳамкорлик ўрнатилишини айтиб ўтди.
Шунингдек, сўз бошида МГИМО ректори қисқа вақт ичида Филиал учун қуриб битказилган ҳашаматли бино ва ташкилий масалаларда шахсан иштирок этгани учун Торкунов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, ўқиш жараёнларини ташкил қилишда ёрдамлашаётган Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия университетига ҳам миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, МГИМОнинг Тошкент филиали 2019/2020 ўқув йилида бакалавриатга 44 киши, магистратурага 44 кишини қабул қилган. Келгуси ўқув йилида бакалавриатга 100 киши ва магистратурага 100 кишини қабул қилиш режалаштирилмоқда.