Хитойдаги озиқ-овқат муаммоси Россия қишлоқ хўжалиги учун имконият яратмоқда

Хитойда озиқ-овқат етишмовчилиги бу йил янада кескин тус олмоқда, АҚШ билан муносабатлар эса пандемия фонида - унчалик эмас. Ушбу вазият Россия учун яхши имконият бўлиши мумкин.
Sputnik

Осиёдаги "офатлар йили" Россиянинг жаҳон савдо иерархиясидаги мавқеига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ёзади РИА Новости муаллифи Сергей Савчук.

Хитой Халқ Республикасида икки ойдан бери ёмғирлар тинмай ёғмоқда. Натижада Янцзы дарёси шу даражада сувга тўлдики, ҳукумат атрофдаги ҳудудлардан икки миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилишга мажбур бўлди, деб ёзади РИА Новости шарҳловчиси Сергей Савчук.

ОАВ: Хитой дипломатлари Хьюстондаги бош консулликни тарк этдилар

Рекорд даражадаги атмосфера ёғингарчиликлари бир неча ҳафта давомида Хубей провинциясидаги "Три ущелья" ГЭС тўғонида сувнинг фавқулодда тўкиб ташланишига олиб келди, шунинг учун Хуайхе дарёси ва Тайху кўлидаги сув даражаси критик даражадан кўтарилиб кетди. Тошқинлар натижасида, асосан, ХХРнинг гуруч етиштириш билан шуғулланадиган энг катта қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрди.

Муаммо шунчалик катта кўламли бўлдики, 11 август куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ватандошларини озиқ-овқатга тежамлироқ бўлишга чақирди. Шу билан бирга, ҳукуматга озиқ-овқат хавфсизлиги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди, ва у, иқтибос - "тошқинга қарши кураш даврида ва пандемия натижасида импорт чекланиши шароитида озиқ-овқат маҳсулотларининг оқилона истеъмол қилинишини таъминлайди".

Хитой раҳбарининг хавотирини тушунса бўлади. Бир томондан, катта сувдан асосий гуруч етиштириладиган минтақалар - Цзянсу, Аньхой, Хубэй ва Сычуань провинциялари азият чекмоқда ва мамлакатда очарчилик бўлмаса-да, импортнинг кескин ўсиши таҳдид солмоқда, бу эса бюджет харажатлари ошишини англатади. Бошқа томондан, устига устак Жаҳон Ёввойи табиат Жамғармаси (WWF) ва Хитой Фанлар академиясининг қўшма ҳисоботига кўра, ҳар йили Хитой ресторанлари ва бошқа умумий овқатланиш муассасалари ахлатга ҳеч қанақасига ишлатмай 18 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотларини ташлаб юборади, бу эса миллий ишлаб чиқаришнинг уч фоизидан кўпрокдир. Озиқ-овқатнинг бу миқдори билан 50 миллион кишини тўйдириш мумкин.

Хитой ҳукумати АҚШнинг Чэндудаги консулхонасини ёпди

Мисол учун, Давлат раҳбарининг чақириғига коронавируснинг биринчи ва энг кучли ўчоғи аниқланган шаҳарнинг Wuhan Catering Association уюшмаси ўз муносабатини билдирди. Маҳаллий рестораторлар сотиладиган озиқ-овқат ҳажмини қисқартиришга ваъда беришди, энди ҳар ўнта меҳмонга тўққиз порция, икки-уч кишидан иборат кичик компанияларга эса ресторан эгалари ярим ёки қисқартирилган порцияларни таклиф этадилар. Бундан ташқари, ҳар бир умумий овқатланиш корхонаси овқатларни ташлаб юбормаслик ва мижозлар бошқа жойлардан озроқ овқат сотиб олишлари учун, қолган овқатни ўзлари билан уйга олиб кетишни таклиф қилади.

Агар Уханнинг ўзида 11 миллиондан ортиқ аҳоли яшаётганини эсимиздан чиқармасак бу чоралак кулгили туйилиши мумкин, бу чоралар эса умуммамлакат миқёсида ўтказиладиган бўлса, унда уларга 1,5 миллиард одам риоя қилади.

Энди эса энг асосийси ҳақида.

Си Цзиньпин ўз нутқида бир неча бор асосий тезисни такрорлади: Хитой озиқ-овқат импортига қарамлик муаммосини ҳал қилиши керак. Ушбу тезис янги эмас ва Пекин бир неча йиллардан буён ушбу йўналишда тинимсиз ишламоқда.

Ўзбекистон экспорт қиладиган энг қимматбаҳо озиқ-овқат маҳсулотлари

“Синьхуа” ахборот агентлиги ХХР миллий статистика бюросига таяниб хабар беришича, сўнгги 70 йил ичида мамлакат ғалла ҳосили беш баравар кўпайтирди, ўз паррандачилик ва чорвачилигини фаол ривожлантирмоқда. Шунингдек, Хитой йилига 64,5 миллион тонна дарё ва денгиз маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда, бу кўрсаткич 143 баравар кўпайтирилиб, дунё рейтингида биринчи ўринга эришилди. Фермерлик ҳам қўллаб-қувватланмоқда: 2004 йилдан бери хусусий фермер хўжаликлари сони 3 бараварга ошди ва 2,2 миллионга етди.

Аммо бу барча ижобий ўзгаришлар барибир Хитойни тўлиқ мустақил қила олмаяпти. Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини бу ернинг ўзида ишлаб чиқариш қийин ёки молиявий жиҳатдан имконсиздир, шунинг учун ҳозирда асосий савол: Хитой ким билан дўст бўлади ва кимдан озиқ-овқат сотиб олади?

2017 йилда Пекин чет элдан озиқ-овқат сотиб олишга 105 миллиард доллар сарфлаган бўлса, 2019 йилда у 142 миллиард доллар сарфлади, бу дунёнинг ихтисослашган савдосининг 6,5 фоизига тенг. Асосий етказиб берувчилар рўйхатига Бразилия, АҚШ, Канада, Австралия ва Франция киради. Агар қолган давлатлар Хитой билан муносабатларда бетарафликни сақлашни афзал кўрса, Вашингтон бу масалада анча бош қотириши керак.

ЕОИИ озиқ-овқат экспортига қўйилган чекловни бекор қилади

Қишда имзоланган савдо битимининг натижаларига кўра, ХХР АҚШдан йилига камида 50 миллиард доллар қийматидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни ўз зиммасига олган, аммо амалда бу рўй бермаяпти. Пекин шартномадаги илмоққа рўкач қилмоқда, унда харидлар ички талаб ва бозор шароитларига асосан амалга оширилиши айтилган. Бундай вазият савдо уруши пайтида АҚШ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг аҳволини янада ёмонлаштиради, уларни қўллаб-қувватлаш учун Америка бюджетидан 28 миллиард доллар ажратилди, аммо бу ҳам банкротлик тўлқинини тўхтата олмади.

Пандемия давлатлар ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштирди ҳолос, бунга Дональд Трамп янада туртки берди, у ҳамон COVIDни "хитой безгаги" деб аташдан тойимай, хитойликларни касалликнинг биринчи босқичида маълумотларни яширганликда айблаб келмоқда.

Россия Хитой бозорига етказиб берувчи мамлакатлар биринчи ўнталигида камтарин оҳирги ўринни эгаллаб турибди, аммо айнан паст база эффекти ва сўнгги йилларда муносабатларнинг сезиларли даражада илиқлашиши биз учун имкониятлар ойнасини очмоқда.

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга экспорти етти фоизга ошди, пул кўринишида Россия икки миллиард доллар даромад олди. Тарихда биринчи маротаба бизнинг қишлоқ хўжалигимиз экспортнинг иккинчи ўринидан ёғоч саноатини сиқиб чиқарди ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчилардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Жаҳонда озиқ-овқат товарлари нархи ошиб бораётган бир вақтда Ўзбекистон қандай йўл тутади?

Хитой учун келгуси кунларнинг об-ҳаво прогнози умид бағишловчи эмас, у ерда кучли ёмғирлар давом этади ва бу бир вақтнинг ўзида ҳам мамлакат раҳбарияти, ҳам фермерлар ва ресторан меҳмонлари ҳам хурсанд қилаётгани йўқ.

Шу билан бирга, жамоатчилик эътиборидан пинҳона тарзда Хитойнинг экспорт бозорини қайта тақсимлаш учун аёвсиз кураш бўлиши шубҳасиз. Чунки бу ерда “ўта ёқимли” ва каттагина рақамлар айланмоқда.

Агар Россия бу курашда ҳеч бўлмаганда битта поғонага кўтарилиб олса, бу жуда-жуда яхши бўлади.