ОАВ: Хитой дипломатлари Хьюстондаги бош консулликни тарк этдилар

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ва Хитой муносабатларида сўнгги вақтларда зиддият кучаймоқда. Вашингтон ва Пекиннинг ўзаро иқтисодий эътирозлари бор.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Хитой дипломатлари  америка ҳукумати талаби билан ёпилган Хьюстондаги бош консулликни тарк этишди, деб хабар қилмоқда Houston Chronicle нашри. РИА Новости хабари асосида.

Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Хитой АҚШнинг Чэндудаги бош консуллигини ёпишни талаб қилди

Нашрнинг ёзишича, дипмиссия ходимлари бинони маҳаллий вақт билан 16:00да (мск вақти билан 00:00) бўшатиб беришлари керак эди. Шу вақтга яқин полиция бино яқинидаги ҳудудни ёпган, орадан бир мунча вақт ўтгач, бош консуллик томондан учта фургон жўнаб кетган, уларнинг иккитаси дипломатик рақамларга эга бўлган.

Соат тахминан 16:40ларда бинога орқа эшикдан бир неча киши кирган, улар орасида, Houston Chronicle хабарига кўра, Давлат департаменти вакили бўлган.

Сал олдин Рейтер агентлиги, америка амалдорлари эканлиги тахмин қилинаётган одамлар бош консулликнинг орқа эшигини куч билан ёпишга уринишгани ҳақида хабар берган эди.

Испытание вакцины от коронавируса в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой биргаликда коронавирусга қарши вакцина синовини ўтказиши мумкин

Йигирма иккинчи июль куни Қўшма Штатлар Хьюстондаги Хитой бош консуллигини ёпди. АҚШга кўра, бу интеллектуал мулк ва америкаликларнинг шахсий маълумотлари муҳофазасини таъминлаш зарурати туфайли амалга оширилди.

Пекин бу ҳолатни сиёсий фитна деб атаб, жавобан "қатъий қадамлар" билан чора кўришга ваъда берди.

Биринчи қадам Сычуань провинцияси Чэнду шаҳридаги америка бош консуллигини ёпиш талаби бўлди. Хитой ТИВ юзага келган вазиятда жавобгарлик Вашингтон зиммасида эканлигини қайд этди.

АҚШ ва Хитой муносабатларида сўнгги вақтларда зиддият кучаймоқда. Вашингтон ва Пекиннинг ўзаро иқтисодий даъволари бор. Бундан ташқари, америка администрацияси Хитойни коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ахборот беришда виждонан ёндашмаганликда айбламоқда, Пекин эса Вашингтоннинг унинг ички ишларига, хусусан, Гонконг билан муносабатларига  аралашувидан норози.

Янгиликлар лентаси
0