Доллар учун гильотина қаерда тайёрланмоқда ва у қачон ишга тушади

АҚШ доллар ва SWIFTга асосланиб дунёга босим ўтказишга уриниши - доллар боши устида кўтарилган ойболтанинг тезроқ зарба беришига олиб келади.
Sputnik

Океан орти журналистлари Пекин устидан қозонилган ғалабани нишонламоқдалар: Bloomberg ишбилармонликка доир маълумотлар агентлиги хабар беришича, Хитой банклари долларлар билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлишидан қўрқиб, Хитой амалдорларига нисбатан АҚШ санкцияларини қўлламоқчи.

"Қирол-доллар ҳануз ҳукмронлик қилмоқда. Бу шуни англатадики, банклар олдида иккита йўл бор: Америка йўли ёки ҳеч қаерга йўл", -  деб ўзгача шукуҳ билан таъкидлайди америкалик тарғиботчилар Хитой ва Гонконг амалдорларининг уларга нисбатан қўлланилган санкцияларга жасорати Гонконг ва Хитой банкларининг ҳаракатига мос келмаслигини.

"Калмар-вампир" ваҳима қилмоқда: доллар дунё валютаси мақомини йўқотиши мумкин

Оқ уй Гонконгдаги америкапараст яширин ҳаракат қилаётганларни бостиришга имкон берган миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни қабул қилингани учун санкцияларни жорий этганидан кейин, санкциялар рўйхатидаги ўн битта амалдор Вашингтон босимига ўзларининг дахлсизлигини намойиш қилишга ҳаракат қилди.

Гарчи айрим юқори мартабали амалдорлар ва уларнинг оила аъзолари Америкада мол-мулки, визалари ёки АҚШда жойлашган бутун бошли бизнесига эга бўлишгани аниқланган бўлса-да, Хитой ҳукумати вертикалининг бошқа вакиллари бу каби муаммоларга дуч келмаганликларини ва бундай бўлмаслигини кўрсатишга муваффақ бўлишди.

Масалан, ХХР марказий ҳукуматининг Гонконгдаги ваколатли вакили унинг Америкада ҳисоб рақамлари йўқлигини ва унинг барча пуллари ва активлари Хитойда эканлигини, аммо агар Дональд Трамп санкцияларни шунчалар қўлламоқчи истагида бўлса, АҚШ молия вазирлигига, уларни музлатиб қўйиши учун, юз доллар юборишга тайёр эканлигини маълум қилди

Ҳатто Гонконг банк регулятори HKMA ХХРнинг махсус маъмурий минтақасидаги барча молия институтлари учун махсус йўриқномани чиқарди, унда Гонконг банкларининг АҚШ томонидан жорий этилган санкцияларни Хитой ва маҳаллий амалдорларга нисбатан қўллаш мажбурияти йўқлиги айтилган.

Доллар муаммога дуч келди: миллиардерлар муқобил йўл топди

Bloomberg ҳақиқат сиёсий баёнотлардан фарқли эканлигини кўрсатиш учун банк тизимидаги ўз манбаларига таянмоқда: "Банкларнинг хатти-ҳаракатлари аксини кўрсатмоқда. Bloomberg News, вазиятдан хабардор бўлган ўз манбаларига таяниб, Гоконгдаги Хитойнинг барча йирик банклари санкцияларга риоя қилиш бўйича дастлабки қадамларни амалга ошираётганини маълум қилмоқда. АҚШда операцияларни амалга оширадиган йирик банклар, шу жумладан Bank of China Ltd., China Construction Bank Corp. ва China Merchants Bank Co., санкциялар остидаги мансабдор шахслар учун янги ҳисоб рақамларини очишда эҳтиёткорлик кўрсатишди ва камида биттаси бундай ҳаракатга чек қўйди".

Жалб қилинган ташқи манбадан (камида миллий келиб чиқиши сабабли) келиб чиққан ва ҳали расмий тасдиқга эга бўлмаган бундай маълумотларга қанча ишониш кераклиги ҳақида узоқ вақт баҳслашса бўлади, аммо бу ерда гап ҳатто маълумотнинг асосланганлигида ҳам эмас, балки америкапараст тарғиботи мулоҳазаларининг йўналишида.

Агар биз бу мулоҳазаларни соддалаштириб қўполлаштирсак, унда улар қуйидаги занжир бўйлаб қурилгани аниқ бўлади: Хитой банклари АҚШда ва АҚШ долларида фаолият юритиш имкониятидан маҳрум бўлишдан қўрқишади ва шунинг учун Хитойнинг юқори мартабали амалдорларига хизмат кўрсатишдан бош тортишади, яъни "қирол-доллар" аслида барча юзага келадиган геосиёсий ва ташвиқот оқибатлари билан дунёнинг ҳамон ҳукмдори бўлиб қолмоқда.

Бу мантиқий кўринади, лекин фақатгина биринчи қарашда.

Америкалик таҳлилчилар долларнинг Хитой банк тизими устидан қозонган ғалабасини нишонлаш эмас, балки Трамп маъмуриятининг хатти-ҳаракатлари шунчаки тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита, долларсизлантиришни тезлаштираётгани ҳақида ўйлаши керак.

Иқтисодчилар доллар кузда кескин арзонлашишини прогноз қилишди

Дарҳақиқат, Bloomberg журналистлари тўғри таъкидлаганидек, битимларни амалга оширишда бошқа валюталардан фойдаланиш бу муаммо ечими эмас, чунки Хитойнинг бир банки ўзининг аччиқ тажрибаси орқали АҚШнинг КХДРга қарши санкцияларини бузиб, бу операцияларни бошқа валюталарда ҳисоб-китоб қилиш орқали яширишга урингани аниқланган.

АҚШ 2001 йилдан кейин терроризмга қарши кураш баҳонасида халқаро SWIFT тизими орқали амалга оширилган барча пул ўтказмаларини кузатиб бориш имкониятини олган ҳолда, барибир ушбу битимларни кўриб, қонунбузарларни жазолай олади. Муаммо шундаки, ушбу фактура асосида иккита қарама-қарши хулоса чиқаришимиз мумкин - ва улардан бири мутлақо нотўғри бўлади.

Америкалик журналистлар ўқувчини дунёнинг қолган қисми (шу жумладан, Хитой) долларсиз ва SWIFTсиз яшай олмаслигини англаб, АҚШ олдида тиз чўкади ва шунинг учун Вашингтоннинг ҳар қандай истакларига бўйсунишга мажбур бўлади деган ҳулосага ундамоқда.

Бу нотўғри хулоса.

Тўғри ҳулоса шундан иборатки, АҚШнинг бундай ҳаракатлари том маънода Пекин, Москва, Брюссель ва бошқаларни ўзларининг тўловларини амалга ошириш учун шошилинч равишда (аввалгидан анча тезроқ) SWIFT ўрнини босадиган тизимларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш учун мажбурлигини тушунишга мажбур қилади, ёки, бу амалга ошмаса, Вашингтон олдида албатта тиз чўкишга тўғри келади.

Бу каби ҳаракатлар "Гонконг санкциялари" жорий этилишидан олдин ҳам амалга оширилган, аммо молия тизимини бундай чуқур ўзгартиришлар ҳар доим ҳам қиммат, узоқ вақтни талаб қилади ва жуда қийин, эҳтимол фақат энди Пекинда Вашингтоннинг музокаралар олиб бориш лаёқати масаласида якуний умидсизлик вужудга келди.

Россия аҳолисига доллар ўрнига олтин таклиф қилинди

Америкалик журналистлар ёзган "қирол-доллар"нинг эҳтимолий ғалабаси бошқа, долларсиз келажакни башорат қилаётган муҳим воқеалар фонида рўй бермоқда. Масалан, RT хабар беришича, Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлашда 2020 йилнинг биринчи чорагида АҚШ доллари 2018 йилдаги 75% даражадан тушиб, 50% дан камроқни ташкил этди.

Июл ойида “Рейтер” агентлиги халқаро нефт савдосининг долларсизлантиришида янги ютуққа эришилгани ҳақида хабар берди: "Ушбу ойда BP (Буюк Британиянинг нефт компанияси – таҳр.) Шанхай халқаро энергетика биржасига (INE) Ироқ нефтининг уч миллион баррелини етказиб берди, бу билан у Хитой 2018 йилда фьючерслар бозорини ишга туширганидан бери ҳақиқий етказиб беришни амалга оширган энг йирик глобал сотувчиси бўлди, деб хабар беради сешанба куни соҳа манбалари".

Шанхай энергетика биржасида нефт савдоси юаньда олиб борилади ва ушбу савдо механизмининг муваффақияти АҚШнинг савдо майдончалари ва энергия ташувчилари учун долларда тўловлар схемаларидан мустақил бўлишига ёрдам беради.

Шунингдек, SWIFT-ни четлаб ўтиб “рақамли юань”, “рақамли евро” ва ҳатто ихтисослаштирилган криптовалюталардан фойдаланган ҳолда банклараро ва тижорат тўловларининг алтернатив схемаларини илгари суриш бўйича ишлар олиб борилмоқда ва бундай дастурлар устида иш нафақат Хитойда, балки Европа Иттифоқида ҳам олиб борилмоқда.

Доллар ҳозирча молиявий дунё қироли. Аммо бу қирол учун Вашингтоннинг ҳаракатлари туфайли гильотина тайёрланиши тезлашмоқда.