ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Учинчи чоракда рублни кучайиши потенциали капитал ҳисобнинг ҳолатига боғлиқ бўлади, деб хабар қилди “Российская газета” “Альфа-банк” таҳлилчилари Наталья Орлова ва Анна Киюцевскаянинг маълумотига асосан.
Иқтисодчилар таъкидлашича, рубль келгуси ойларда мустаҳкамланиши имкониятлари бор.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, дивиденд тўловларининг пасайиши туфайли рубль курсига таъсир хавфи пастроқ бўлади. Бундан ташқари, август-сентябрь ойларида Россия Молия вазирлиги бозорда Марказий банк орқали хорижий валютани сотишни давом эттиради.
“Ниҳоят, капиталнинг кириб келишининг катта эҳтимоли Россия қарз бозорида жойлаштиришнинг ўсиши билан боғлиқ - Молия вазирлигининг қарз олишга бўлган эҳтиёжининг ўсиши кўпроқ ҳорижий инвесторларни жалб қилиши мумкин, айниқса улар (ҳорижий инвесторлар-таҳр.) ривожланаётган бозорларга ўз муносабатини яхшиласа, албатта”, - дейди таҳлилчилар.
Иқтисодчиларнинг прогнозларига кўра, учинчи чоракда доллар 65 рублгача тушиши мумкин. Шу билан бирга, 2020 йил охирига келиб, доллар 67 рубльгача кўтарилиши мумкин.
“Россияга сармоя киритиш учун геосиёсий хавф мукофоти 2020 йил ноябридан кейин (АҚШ президентлик сайловлари ўтказилгандан кейин) ошиши мумкин. Бозорнинг санкциялар хавфи бўйича жорий хавотири, ушбу мавзунинг яна бозорга қайтиши мумкинлигининг биринчи белгисидир”, - деб ҳисоблайди таҳлилчилар.