Ғарб COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш пойгасида ютқазмоқда

Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Цаликовнинг маълум қилишича, COVID-19 учун маҳаллий вакцина тайёр - клиник тадқиқотлар натижалари иштирок этган барча кўнгиллиларда иммун жавоб шаклланганини кўрсатди.
Sputnik

Бироқ, Сеченов университети дори-дармонларни клиник ўрганиш марказида таъкидлашларича олдинда ушбу препарат самарадорлигини синашнинг кейинги босқичи турибди.

.

Россия Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини якунлади

Россияда жами бўлиб 14 та платформада тахминан элликка яқин COVID-19 вакциналари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу жараённинг етакчилари - Гамалей номидаги Эпидемиология ва Микробиология илмий-тадқиқот институти, Роспотребнадзорнинг "Вектор" маркази ва ФМБА Вакциналар ва зардоблар институти ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши биринчи маҳаллий вакцина август ойида ни рўйхатдан ўтказилиши кутилмоқда.

Бу жуда тез.

Одатда вакцина ёки бирон бир дори воситасини яратиш кўп йилларни талаб қилади. Тадқиқотларнинг мавжуд протоколлари жуда қатъийдир, чунки маҳсулот ўзининг самарадорлиги ва инсон саломатлиги учун хавфсизлигини исботлаши керак.

Россияда COVID-19га қарши вакцинанинг клиник синови бошланиш санаси маълум қилинди

Бироқ, коронавирус томонидан қўйилган чақириқ мавжуд процедураларни уларнинг интенсивлиги томон жиддий қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Шунда, апрел ойида инглиз олимлари, уларнинг мақсади дори воситасини сентябргача ишлаб чиқиш эканлигини маълум қилишган.

Вакциналарни ишлаб чиқишга ҳақиқатда жуда катта куч ва маблағлар йўналтирилган. Хусусан, Дональд Трамп маъмурияти Америка ва Европа фармацевтика компанияларига 2 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратди. Бундай сахий молиялаштиришнинг шарти - албатта, АҚШ фойдасига ишлашдир.

Аслида, дунёда коронавирусга қарши вакцинани яратиш пойгаси бошланди ва шу билан бирга у ҳам молиявий, ҳам сиёсий таркибий қисмларга эга.

Пулга келсак, бунда ҳаммаси оддий: ким биринчи бўлиб жаҳон бозорида вакцинани сотишни бошласа, у ҳаммадан кўп пул ишлаб олади. Айнан шу сабабдан, олиб борилаётган изланишларга нафақат давлат ва илмий тузилмалар, балки фармацевтика компаниялари ҳам фаол иштирок этмоқдалар - улар учун бу истиқболли тилла кони.

БССТ коронавирусга қарши оммавий вакцинация муддатини маълум қилди

Сиёсат билан, аниқроғи катта сиёсат билан, вазият бироз мураккаброқ. Моҳият  шундан иборатки, вакцина ишлаб чиқара олиш билан боғлиқ жорий вазият мамлакат қанчалар ривожланганлиги ва унинг имкониятлари кўрсаткичи сифатида қабул қилинмоқда. Фармацевтик воситани (айниқса тезлаштирилган шароитда) яратиш учун шунчаки пул ажратиб қўйиш етарли бўлмайди. Бунда илмий марказлар ва илмий ходимлар ва айниқса уларнинг тегишли касбий даражага эгалиги катта аҳамиятга эга. Шунингдек, жараённи иложи борича самарали ташкил эта оладиган ва юзага келадиган муаммоларни тезда ҳал қила оладиган тузилмалар керак.

Ушбу ёндашувда, албатта, маълум бир ҳақиқат бор. Аммо у сўнгги ҳафталарда Ғарбда Россияга нисбатан кескин кутилмаган ўзгаришларга учради.

Бошиданоқ учта мамлакат вакцинани ишлаб чиқишда етакчи ҳисоблана бошладилар: АҚШ, Буюк Британия ва Хитой, улар ҳаммадан олдин ишни бошладилар.

Россиянинг COVID-19 га қарши биринчи вакцинаси тайёр бўлди

Россия томон кўпроқ такаббурона оҳанглар янгради: руслар, албатта, ўзларида бир нималарни қилишмоқда, аммо улар фармакологик жиҳатдан энг ривожланган давлатлар билан рақобатлаша олишларини кутмаса ҳам бўлади.

The Wall Street Journal эса миллий ёндашувимизни ҳатто "вакцинали миллатчилик" деб атади. Ушбу ибора остида бизнинг мамлакатимиз дори воситасини ишлаб чиқишда тўлалигича ўз манбаларига таянгани назарда тутилган, ва ҳатто биринчи галдаги вазифа россияликларни эмлаш эканлигини, қолгани эса кейинги навбатларда ҳал қилиниши эканлигини эълон қилишга журъат этди.

"Бунинг нимаси ёмон?" деган саволга жавоб алоҳида изоҳ талаб қилади. Бари гап шунчаки иккиюзламачиликдадир. Албатта, ҳар қандай давлат биринчи навбатга ўз манфаатларини, кейин эса бутун инсониятни қўяди. Аммо буни тўғридан-тўғри ва очиқ айтиш – илғор меъёрларга зиддир, шу сабабдан Россия маъқулланмаяпти.

Коронавирусдан ҳимояланганлар: вакцинани синаб кўрган кўнгиллилар уйларига кузатилди

Қандай бўлмасин, сўнгги бир ой ичида Ғарбнинг мамлакатимиздаги COVID-19 вакцинасини яратиш бўйича ҳаракатларига нисбатан жиддий ўзгаришлар рўй берди ва дунё навбатдаги "Кремль жиноятлари" ҳақида хабар топди.

Аввалига Россия уч мамлакат - Буюк Британия, АҚШ ва Канададан хакерлар ёрдамида уларнинг ишланмалари ҳақидаги маълумотларни ўғирлашга уринганликда айбланди. Кеча эса жуда ҳайратланарли ҳодиса юз берди: Bloomberg Москвада апрел ойидан бери экспериментал вакцина борлигини, аммо уни махфий равишда - фақат Россия элитаси вакиллари олаётганини маълум қилди.

Агар ушбу айбловларда бирон бир мантиқни топишга ҳаракат қилсак, унда бунга энг оддий тушунтириш бу Россия яна имконсиз деб ҳисоблаган нарсани амалга оширишига муваффақ бўлганлиги бўйича Ғарбнинг ҳавотирлари: коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишда етакчи мамлакатлар гуруҳига қўшилиш.

Ҳамма кутмоқда: ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди

Хитой июн ойининг охиридаёқ ўзининг экспериментал вакциналаридан бирини армияда фойдаланишини маъқуллади. Энди эса Россия ижобий натижалар ҳақида хабар бермоқда.

Аммо Ғарбнинг ўзининг ютуқлари унчалик равшан эмас.

ОАВлар маълумотларига кўра, АҚШ фармацевтика компаниялари вакцина ишлаб чиқаришни ёз охирига қадар бошлашни режалаштирмоқда. Аммо бу хабарлар таъсирлироқ кўриниши учун, расмий мақом ва содир бўлаётганларнинг тафсилотлари етишмаяпти.

Россияда синовдан ўтаётган уч хил вакцина ўз самарадорлигини кўрсатди

Британияликларга келсак, куни кеча улар Оксфорд вакцинаси бўйича олиб борилган ишларнинг навбатдаги натижалари ҳақида хабар беришди ва расмий баёнотларга кўра, натижа улар кутганидай ижобий бўлмади. Коронавирусга қарши эмлаш бўйича давлат ишчи гуруҳи раиси Кейт Бингэм бунга жуда катта умид боғламасликка чақирди: "Ҳақиқат шундаки, биз умуман бу вакцинани ишлаб чиқара олмаслигимиз ҳам мумкин, яратишга муваффақ бўлсак ҳам, у беморланишни буткул тўхтата олмайди, балки аломатлар ўткир тус олишини пасайтириши мумкин, холос", - деди у.

Бу ерда пичинглар ноўрин. Гап инсоният манфаатлари ҳақида кетмоқда ва олимларнинг жиддий ишлари ва эҳтимолий муваффақиятсизликлари ҳақида пичинг қилиш – бу ўта пасткашликдир.

Аммо Ғарбнинг ўзи ҳам буни ёдда тутса яхши бўларди.