ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини якунлади. 20 июль куни эрталаб кўнгиллиларнинг иккинчи гуруҳига жавоб берилди.
“Россия Мудофаа вазирлиги Н.Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази билан биргаликда академик Н.Н. Бурденко номидаги бош ҳарбий клиник госпитали базасида кўнгиллилар иштирокида COViD-19 қарши вакцинанинг клиник босқичини муваффақиятли якунлади”, - дейилган вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, мавжуд таҳлил натижалари эмлаш натижасида барча кўнгиллиларда иммун жавоби ҳосил бўлганини аниқ кўрсатади. Кўнгиллилар ҳеч қандай асоратлар ёки ножўя таъсирлар устидан шикоят қилишмаган.
Кўнгиллиларнинг кўрик, таҳлил маълумотлари Н.Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот марказига берилади. Маълумотлар текширилгандан сўнг дорини рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда.