Россияда COVID-19га қарши вакцинанинг клиник синови бошланиш санаси маълум қилинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРоссийские медики разработали вакцину
Российские медики разработали вакцину - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Вектор” вирусология илмий маркази жорий йилнинг июнь ойининг охирида коронавирус вакцинасининг клиник синовларини бошлашни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Роспотребнадзорнинг “Вектор” вирусология илмий маркази июнь ойининг охирида коронавирус вакцинасининг клиник синовларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда марказ бош директори Ринат Максютов "Известия" газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Анатолий Альштейн  - Sputnik Ўзбекистон
Вирусолог COVID-19га қарши вакцина синови қандай ўтаётгани ҳақида сўзлаб берди

Унинг сўзларига кўра, бу вақтга қадар ҳайвонларда ўтказилган синов натижаларини олиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигидан клиник тадқиқотлар учун рухсатни кутиш режалаштирилган.

Максютовнинг маълум қилишича, оммавий фойдаланишдан олдин вакцина лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтиши, ишлаб чиқарилишга қўйилиши ва дори воситаси шаклига келтирилиши керак.

Бунинг ортидан турли клиникагача ва клиник тадқиқотлар, шунингдек рўйхатга олиш ўтказилади.

Аввалроқ Гамалея Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот марказининг директори Александр Гинцбург марказнинг вакцинани ишлаб чиқишда бевосита иштирок этаётган ходимлари, шунингдек, ўзи ҳам эмлатилганини ва уларда ҳимоя антитаначалари ишлаб чиқилганини маълум қилган эди.

Вакцинация против гепатита  - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг тўққизта вакцина ишланмаси COVID-19га “зарба беради”

Россияда Санкт-Петербург Вацина ва зардоблар илмий тадқиқот институти олимлари ҳам коронавирусга қарши вакцина яратиш устида ишламоқдалар. Вакцинани ишлаб чиқиш кўплаб бошқа мамлакатларда ҳам амалга оширилмоқда.

Гинцбургнинг сўзларига кўра, россияликларни оммавий эмлаш кузнинг бошида бошланиши мумкин ва олти ойдан тўққиз ойгача давом этади.

Янги коронавирус (COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган) биринчи марта декабрнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланди. Март ойи бошида БССТ унинг тарқалишини пандемия деб тан олди. Ташкилот маълумотларига кўра, дунёда 5,3 миллион киши юқтириб олган, 343 мингдан зиёд киши вафот этган.

Ўзбекистонда касалланганлар умумий сони 3261 кишини ташкил этади. Улардан 2624 нафари даволанди. 13 киши эса вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0