Тезкор "Ўқ": Россиянинг янги мобил бронемашинаси нимаси билан ноёб?

Россия армиясининг сўнг русумдаги зирҳли автомобиллари ноёб туркуми, броневиклар учун мисли кўрилмаган тезлик - соатига 155 км дан ортиқ йўл боса оладиган ўта тезкор "Стрела" (Ўқ) билан бойиди.
Sputnik

Юқори ҳаракатчанлик - бу кўзга кўринган, аммо РФ ва унинг иттифоқчиларига мудофаа қобилиятини кучайтиришга ёрдам берадиган ягона афзаллик эмас, рус қуролининг афзаллиги замонавий қуролли тўқнашувлардадир.

Россия янги полиция зирҳли автомашинасини ишлаб чиқармоқда

Ишлаб чиқарувчи корхона – "Ҳарбий-саноат компанияси" бош директори Александр Красовицкийнинг таъкидлашича, РФда "Стрела" енгил зирҳли транспорт воситасининг аналоги йўқ. Техник восита АК-74, АКМ ва СВД милтиқлари ўқларига чидамли баллистик ҳимояга эга. Миналарга қарши ҳимоя зирҳли машина ғилдираги остида мина ёки икки килограммгача тротил эквивалентидаги портловчи мосламалар ҳаракатга келтирилганда, экипаж аъзолари ҳаётининг хавфсизлигини кафолатлайди. Машина оғирлиги - 4,7 тонна бўлгани, уни тактик-ҳаво ҳужуми десанти таркибида Ми-8 (Ми-17) вертолётининг ташқи илмоғида ташиш имконини беради. Қиёслаш учун: "Тигр" зирҳли машинаси икки баравар оғирроқ ва 600 граммгача тротил эквивалентдаги портлашга бардош бера олади ҳолос.

Сурияда АҚШ ва Россия зирҳли автомобиллари иштирокида можаро содир бўлди - видео

Ташқи томондан, "Стрела" кучли портловчи мосламалардан замонавий зирҳ ва корпус геометрияси билан ҳимояланган, энди унинг ичига портлаш тўлқинининг ютувчи ўриндиқлар ўрнатиш одатий ҳолга айланди. Сурияда Россиянинг сўнгги зирҳли машиналаридан фойдаланиш ушбу турдаги конструкциянинг ишончлилигини кўрсатди, портлатишлар одамлар ўлимини истисно қилди.

"Стрела" енгил зирҳли машинаси махсус бўлинмаларнинг тезкор-хизмат фаолиятини, юқори баллистик ҳимоя таъминлаган ҳолда одамлар ва турли юкларни ташишга мўлжалланган. Салони ҳайдовчи билан саккиз кишигача мўлжалланган. Модулли қурол мажмуалари ва махсус жиҳозларни ўрнатиш кўзда тутилган. Жанговар машина мутлақ Россияда ишлаб чиқарилган материаллар ва таркибий қисмларидан тайёрланган. Ишлаб чиқарувчи компаниянинг дунёдаги нуфузи дунёдаги энг тез зирҳли машинанинг юқори сифатини ва унинг халқаро бозорда муҳим экспорт салоҳиятини кафолатлайди.

Нима учун ўзбек армияси Россиянинг “Тайфун” зирҳли автомобилларини танлади

Тезкор "Стрела" ҳарбий хизматчиларга ёқиши тайин, чунки юқори ҳаракатчанлик бўлинмаларнинг жанговар барқарорлигининг асосидир. Агар зирҳли машина магистралда соатига 155 км тезликка эриша олса, ёмон йўлларда 80 км/соат тезликда харакатланиши – бу имкониятларининг чегараси эмас. Машинанинг конструкциясига киритилган истиқболли таркибий қисм ва агрегатлар фуқаролик автосаноатининг оммавий ишлаб чиқаришида ўзлаштирилиши мумкин, унда геологлар, сайёҳлар ва балиқчиларнинг орзуси бўлган Россияда дунёдаги энг йўлтанламас ва чидамли кроссовер пайдо бўлади.

Махсус мақсадларга мўлжалланган спорт автомобиллари

Жанг майдонида зирҳли машиналарнинг кенг кўламлигининг аҳамияти яққол. Ҳар хил таснифланиш ва имкониятларга эга машиналар қўшинларга қўйилган вазифаларни турлича ечишга, вазиятни моҳирона назорат қилишга, душманни зарб қудрати ва маневр билан сиқувга олишга имкон беради. Замонавий халқаро қурол-аслаҳа бозори Stryker (АҚШ), LAV (Канада-Швейцария), VBCI (Франция), Boxer (Германия-Голландия), Pandur (Австрия), Pars (Туркия) зирғли транспортёрлар билан тўлдиригани бежиз эмас, ҳар йили ушбу соҳада миллиардлаб долларлар "айланиб юрмоқда", ва Россия мудофаа саноати ўн йилдан ортиқ вақтдан бери ишончли тарзда етакчи бўлиб келмоқда. 2010-2017 йилларнинг ўзида Россиянинг 1206 та автомобили 1,48 миллиард долларга сотилди. Сўнгги зирҳли машиналар Россия мудофаа саноатининг позицияларини янада кучайтиради.

“Стрела”нинг энг яқин рақобатчиларининг рўйхати унчалик катта эмас. Таққослаш учун, шунга ўхшаш ҳимояга эга энг тезкор енгил зирҳли машиналарни кўриб чиқамиз.

“Тайфун” зирҳли автомобиль Ўзбекистон армиясига қандай афзалликни беради

Renault Sherpa II тактик машинаси юриб бўлмас шароитлардаги миссияларга мўлжалланган. У турли хил кўринишларга эга, турли синфлардаги жанговар модуллар (пулемёт ва гранатомётлар) билан жиҳозланади. Sherpa II зирҳли машинаси 4,7 литрлик 215 от кучига эга турбодизел двигател билан жиҳозланган ва соатига 120 км гача тезлашади.

Исроилнинг Plasan компаниясининг SandCat зирҳли машинаси - минага чидамли, енгил патрул машинаси бўлиб, у зарбаларни ютувчи ўриндиқларга эга, улар машина тубидаги мина портлашлардан қўшимча ҳимояни таъминлайди. Корпусдаги олтита туйнук машина ҳаракати пайтида десантга шахсий қуролдан ўт очишда имкон беради. SandCat 6,7 литрли 8 цилиндрли, 330 от кучига эга двигатель билан жихозланган. Зирҳли машинанинг максимал тезлиги - соатига 120 км. МДҲ ҳудудида бундай зирҳли машиналар Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистонда мавжуд.

Ўзбек армияси тасарруфидаги АҚШ зирҳли техникаларини илк бор намойиш этди

Австралия армиясининг Hawkei зирҳли машинаси баллистик таҳдидларга қарши юқори даражадаги ҳимояга эга, V-шаклидаги туби ва портлашни ютиш тизими миналардан ҳимояни таъминлайди. Зирҳли машинада масофадан бошқариладиган қурол-аслаҳа станцияси ўрнатилган (5,56 мм, 7,62 мм ва 12,7 мм калибрли автоматлар, 40 ммли автоматик гранатомётлар ва танкга қарши ракеталар). Hawkei 6-цилиндрли дизел двигател билан жиҳозланган ва соатига 130 км тезликка эга.

General Dynamics компаниясининг Flyer енгил зирҳли машинаси АҚШ армиясининг Махсус операциялар қўмондонлиги учун чиқарилган HWMVV машинаси ишланмаларига асосланган. Разведка, рейдлар, ҳужумлар, эвакуация ва бошқа мақсадларда фойдаланиши мумкин. Flyer 360 даражани қамрайдиган қурол тизими билан жиҳозланган. Машина минорасига 12,7 мм калибрли пулемёт ўрнатилган. Зирҳли машина 1,9 литрли двигател билан жиҳозланган, унинг қуввати 150 от кучига эга, бу соатига 135 км тезликка эришишга имкон беради. Менимча, бу тезликка Flyer-нинг энг енгил (зирҳсиз) версиясида эришиш мумкин.

Жанубий Африканинг Paramount Group ҳарбий-саноат гуруҳининг Mbombe-4 енгил зирҳли транспорт воситаси энг янгироқ намунадир, у биринчи марта БААда бўлиб ўтган IDEX-2019 кўргазмасида намойиш этилди. 10 кишини сиғдира олади. У 4х4 ғилдирак формуласига эга. У патрул вазифаларини ҳал қилиши, жанговар амалиётларда қатнашиши мумкин. Автотранспортнинг бутунича пайвандланган яҳлит зирҳланган корпуси 14,5 мм калибрли патронлардан, шунингдек ён томонлардан миналар зарбасидан ҳимоя қилади. Зирҳли машина олти цилиндрли дизел двигател билан жиҳозланган, унинг қуввати 457 от кучига тенг ва соатига 140 км тезликка эриша олади. Ва бу Россиянинг "Стрела"сига энг тезкор рақобатчидир, "Стрела" соатига 155 км тезликда уни сезиларли даражада ўзиб ўтиб, бизнинг виртуал мусобақамизда олдинга чиқиб олди. Ва бу тасодиф эмас.

Ўзбекистон Туркиядан зирҳланган машиналарни харид қилади

"Ҳарбий-саноат компанияси" (ВПК) Россиянинг ғилдиракли зирҳли транспорт воситаларини энг йирик ишлаб чиқувчиси ва ишлаб чиқарувчиси. У РФ Қуруқликдаги қўшинлари ва дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари армияларига зирҳли машиналарини етказиб беради. Компаниянинг энг таниқли лойиҳаларидан бири – "Тигр" зирҳли машиналари туркуми ва истиқболли "Бумеранг" платформаси. Барча маҳсулотлар оғир жанговар шароитларда (шу жумладан Сурияда) синовдан ўтказилади ва келишилган муддатда кафолатли хизматни ўтайди.

Таъкидлаш лозим, Россия қуролсозлари ҳар доим ўрмаловчи зирҳли техника соҳасида “модани белгиловчи” бўлиб келган, аммо ҳарбий-саноат комплекси узоқ вақтдан фақат ғилдиракли транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Бундай жиддий ва муваффақиятли "оилада" омадсизлар туғилмайди ва "Стрела" енгил зирҳли машинасини армияда, жанг майдонида ва халқаро қурол бозорида катта истиқболлар кутмоқда.