Ўзбекистон Туркиядан зирҳланган машиналарни харид қилади

© YASIN AKGUL / AFPЗирҳланган автомобил
Зирҳланган автомобил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу келишув тафсилотлари Туркия Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида муҳокама қилинган

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Туркиядан бир партия зирҳланган машиналарни харид қилишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири Мудофаа вазирлиги матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди
Ушбу келишув тафсилотлари Туркия Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида муҳокама қилинган.

"Ўзбекистон Nurol компаниясининг EJDER 4х4 типли енгил зирҳланган автомобилларини харид қилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон томон ўз шароитида 2017 йилнинг июл ойида автомобилни синовдан ўтказди ва олинган натижалардан мамнун бўлди. Айни вақтда республика Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учу ушбу ҳарбий техникадан ўн дона харид қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда", — деб таъкидлади ҳарбий муассаса вакили.

Суҳбатдошнинг айтишича, Ўзбекистон томон Туркия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни бундн кейин ҳам ривожлантиришга тайёр. Бунинг учун айни вақтда Ўзбекистон ҳудудида шу турдаги автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш ва бунинг учун Туркия томоннинг сармояларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Қайд этиш жоизки, зирҳланган EJDER 4х4 автомобили икки нафар экипаж учун мўлжалланган бўлиб саккиз нафаргача десантларни ташиш имконига эга. Автомобилга турли хилдаги қурол-аслаҳалар ўрнатилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0