Сирли ёрдамчилар. Аҳолининг ярмини коронавирусдан нима ҳимоя қилмоқда

COVID-19дан даволанганларнинг қонидаги коронавирусга қарши антитаначалар қайта инфекцияланишдан ҳимоя қилади деб ишонилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik, Альфия Еникеева. COVID-19дан даволанганларнинг қонидаги коронавирусга қарши антитаначалар қайта инфекцияланишдан ҳимоя қилади деб ишонилади. Баъзи мутахассислар ҳатто касалланиб даволанганларга дунё бўйлаб эркин ҳаракатланишига имкон берадиган махсус “иммун паспортлари” берилишини таклиф қилмоқдалар. Аммо, олимлар аниқлашича, танаси хавфли патоген билан бусиз ҳам кураша оладиган одамлар бор.

Мудофаа вазирлиги вакцина синовидан ўтаётган иштирокчилар аҳволи ҳақида хабар берди

Тайёрланган иммунитет

Март ойи бошида biorxiv.org сайтида нидерландиялик тадқиқотчиларнинг, ҳатто ҳеч қачон COVID-19 билан касал бўлмаган одамлар ҳам унинг қўзғатувчисига қарши иммунитетга эга бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола жойлаштирилди. Бир ой ўтгач, бу тадқиқотни дунёдаги энг таниқли илмий журналлардан бири - Nature нашр этди.

Биологлар атипик пневмония деб аталмиш оғир ўткир респиратор синдром эпидемияси пайтида олинган 47D11 инсон моноклонал антитаначаларини синаб кўришди. Уни қўзғатувчи SARS-CoV ҳозирги патогенга ўхшайди.

Инфекцияланган ҳужайраларга киритилган антитаначалар вирус зарраларини муваффақиятли нейтраллаштирди. Иш муаллифлари ушбу антитаначалар соғлом одамларни инфекцияланишдан ҳимоя қилишлари ва беморларга вирусдан халос бўлишлари мумкинлигини таҳмин қилишди.

Тахминан бир вақтнинг ўзида, шунга ўхшаш антитаначани Швейцариялик вирусолог Дора Пинт бошчилигидаги халқаро олимлар жамоаси аниқлади. 2003 йилда атипик пневмония билан оғриган беморнинг қонида улар 25 та антитаначани аниқладилар, аммо улардан фақат биттаси янги коронавирусни зарарсизлантирди. У вирусли заррача юзасида ҳар иккала қўзғатувчига ҳам хос бўлган S-оқсилнинг бир қисмини таний олади, унга боғланиб, SARS-CoV-2ни ҳужайрага киришига йўл қўймайди.

Ҳужайраларнинг ёдда тутиш қобилияти

Апрел ойида немис тадқиқотчилари баъзида коронавирусдан антитаначалар эмас - бу гуморал иммунитет деб аталади, балки Т-лимфоцитлар - ҳужайрали иммунитет ҳимоя қилади. Моҳият шундаки, макрофаг-ҳужайралари патогенни еб ташлайди, унинг оқсиллари парчаларини эса ўзининг мембранасига жойлаштиради. Уларни эса, ўз навбатида, Т-ҳужайралари махсус рецепторлар ёрдамида фарқлаб олади, бу рецепторлар антитаначалар сингари иммуноглобулинларга тегишли бўлиб, антигенларга ўзига ҳос тарзда боғланиб олади. Айнан шу иммунитетни жавоб беришига ёрдам беради.

Маълум бўлишича, баъзи Т-ҳужайралар аллақачон SARS-CoV-2га тўғри жавоб бера олишади. Шунинг учун бундай одамлар COVID-19ни осонроқ бошдан кечирадилар ёки умуман аломатларсиз оғрийдилар.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 9200 тага яқинлашди

Олимлар қонни COVID-19 билан касалланган ва соғлом, инфекцияланган одамлар билан алоқада бўлмаган ва SARS-CoV-2га антитаначалари бўлмаган беморлардан олишди. Лимфоцитлар ажратилиб, кейинчалик коронавируснинг S-оқсилининг турли қисмларига мос келадиган молекулалар билан таъсир ўтказилган.

Аниқланишича, соғлом кўнгиллиларнинг деярли 30 фоизида хавфли патоген оқсилига жавоб берадиган Т-ҳужайралар мавжудлиги маълум бўлди. Шу билан бирга, улар кўпинча бошқа коронавирусларнинг S-оқсил қисмларига ўхшаш парчаларни аниқладилар - масалан, одатдаги HCoV-229E шамоллашини. Шунингдек, уларнинг қонида ушбу турдаги вирусларга қарши антитаначалар ҳам аниқланган.

Бундан ташқари, SARS-CoV-2га жавоб берадиган Т-ҳужайралари COVID-19 билан касалланган беморларнинг кўпчилигида аниқланган. Уларга эга бўлмаганлар, одатда касалликни оғирроқ кечирган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, улар олган маълумотлар SARS-CoV-2га қарши эҳтимолий кросс-реактив ҳужайрали иммунитет имкониятини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, илгари мавсумий коронавирусларни бошдан кечирган одамлар (одатий ЎРВИнинг 20 фоизини айнан улар қўзғатади деб ишонилади) аллақачон COVID-19 га қарши иммунитетга эга.

ССВ COVID-19га чалинган бемор жасади шифохонада нега 15 соат қолганига изоҳ берди

Бу билан, айниқса, болалар ва ёшлар ушбу касалликни осонроқ бошдан кечиришини тушунтирса бўлади. Улар кўпрок гавжум жойларга (худди шу болалар боғчалари, мактаблар ва университетлар) тез-тез ташриф буюришади, бунда эса уларга оддий коронавирус шамоллаши илашиши эҳтимоли кўпроқ, ва бу ўз навбатида кросс-реактив иммунитетни таъминлайди.

Даволаниб чиқди, демак ҳимояланган

Бир ойдан кейин немис олимларининг тахминлари америкалик ҳамкасблари ҳам тасдиқлади, улар беморлардан 2015 йилдан 2018 йилгача олинган қон намуналарини ўрганишди - яъни улар COVID-19 ҳақида билмаганларида. Деярли барча биологик материалларда улар SARS-CoV-2 инфекциясида пайдо бўладиган специфик ҳужайрали иммунитетнинг белгиларини топдилар.

Гап икки хил иммунитет ҳужайралари - Т-қотиллар (CD8 ҳужайралар) ва Т-ёрдамчилар (CD4 ҳужайралари) ҳақида кетмоқда. Биринчилари вирусларни юқтирган ҳужайраларни аниқлайди ва уларни йўқ қилади - баъзан мустақил равишда, баъзида ҳамкасбларини ёрдамга жалб қилиб. Иккинчилари Т-қотиллар сонини кўпайтиради ва маълум бир патогенга нисбатан жавобини кучайтиради.

Ўзбекистонда коронавирус: 2 июль асосий хабарлари

Уч-беш йил олдин олинган намуналарнинг тахминан ярмида олимлар ҳозирда COVID-19 билан касалланиб чиққан одамларга хос бўлган CD4 ҳужайраларини аниқладилар. Бундан ташқари, уларнинг 20 фоизида шунингдек CD8 ҳужайралари аниқланди, янги коронавирус билан оғриб чиққан беморларда эса CD8 ҳужайралари 70 фоизида топилган. Демак, Ернинг соғлом аҳолисининг деярли ярми янги касалликка қарши иммунитетга эга бўлиши мумкин, деб ёзади тадқиқот муаллифлари.

2015-2018 йилларда олинган қон намуналарини қўшимча ўрганиш, инсоннинг энг таниқли иккита коронавирус - HcoV-OC43 ва HcoV-NL63га қарши антитаначаларни мавжудлигини кўрсатди. Бошқача қилиб айтганда, илгари бошқа коронавирус инфекциялари касалланган ва даволанган одамлар SARS-CoV-2 га қарши иммунитетга эга бўлишди. Эҳтимол шу билан COVID-19ни аломатларсиз кечишини тушунтирса бўлади.