Ўзбекистонда коронавирус: 2 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди

Бир сутка давомида 325 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8996 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 119 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 5847 нафарга етди.

Айни пайтда 3122 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 18 нафар оғир, 7 нафар ўта оғир аҳволда.

РНК тест

Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган. Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

Чегарада қолган фуқаролар

ТИВ Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди. Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар масаласи Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахборотига кўра, Россия-Қозоғистон чегараси “Маштаково” ва “Сагарчин” назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

"Мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Очередь автомобилей на границе с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида баёнот берди

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

Шошилинч чоралар

“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.

Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 10,7 миллиондан ошди, 516 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,6 млн), Бразилияда (1,4 млн), Россияда (653 минг).

Янгиликлар лентаси
0