Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 9200 тага яқинлашди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишТестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского
Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги касалланиш ҳолатларининг 48 таси Тошкент шаҳрида қайд этилган: 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида топилган.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 нафарга ошди ва 9199тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. 48 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 32 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 6034 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3138 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 10,5 миллион касалланиш ҳолатлари қайд этилган, 512 мингдан зиёд инсон вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0