Коронавирусдан соябон. Маҳаллий дори препарати иккинчи тўлқиндан ҳимоялайди

Дори воситаларини яратишга одатда йиллар талаб этилади. Шу сабабли, баъзи олимлар шошилинч тарзда коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқишни бошлаган бўлсалар, бошқалари мавжуд дориларни синаб кўришга қарор қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik, Владислав Стрекопытов. Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши фавипиравир асосида яна бир Россия препаратини - Саранскдаги "Биохимик" заводининг “Арепливир” дорисини маъқуллади. Биринчиси – “Авифавир” - май ойининг охирида тасдиқланган. Аммо клиник синовлар фақат апрел ойида бошланди. РИА Новости фармацевтика компаниялари бундай қисқа  муддатларда қандай уддалай олганликларини аниқлади.

Жанубий Корея коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга 5 млн $ ажратади

Коронавирусни даволашда янги давр

COVID-19га қарши дорилар яратилишини фақатгина инсониятни бактериал инфекциялардан сақлаб қолган антибиотикларни кашф қилиш билан таққослаш мумкин. Ва Россия биринчилардан бўлиб янги хавфли касалликка қарши дори ишлаб чиқди. Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, унинг самарадорлиги 90 фоизни ташкил этади, яъни ўз вақтида даволанган ўн кишидан тўққизтаси ўлмаслиги кафолатланган.

Дармон излаб

Дори воситаларини яратишга одатда йиллар талаб этилади. Шу сабабли, баъзи олимлар шошилинч тарзда коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқишни бошлаган бўлсалар, бошқалари мавжуд дориларни синаб кўришга қарор қилишди.

Хусусан, антивирус, иммуномодулятор ва респиратор воситалар синовдан ўтказилди. Эбола вирусига қарши ишлатилган ва SARS ва MERS билан курашда самарали бўлган Американинг “Ремдесивир”ига, шунингдек, Япониянинг гриппга қарши “Фавипиравир” дорисига алоҳида умидлар билдирилган.

Коронавирус беморлари уч тоифага ажратилди: кимлар қаерда даволанади

Иккала дори ҳам РНК-вируслари гуруҳига кирувчи SARS-CoV-2га қарши кенг таъсир доирасига эга. Улар РНКга қарам бўлган РНК-полимеразани, ҳужайрадаги патогенни кўпайтириш учун зарур бўлган ферментни бостиради. Бошқа дорилар эса фақатгина вирусни ҳужайраларга киришига тўсқинлик қилади.

“Ремдесивир” АҚШ ва Германияда клиник синовлардан муваффақиятли ўтди ва 1-май куни АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар бошқармаси (FDA) синов тугаганидан икки кун ўтгач, соддалаштирилган тартибда COVID-19 ни даволаш учун “Ремдесивир”дан “фавқулодда фойдаланишга” рухсат тақдим этди.

Россиялик олимлар ва фармацевтика компанияларининг вакиллари япон дорисини асос қилиб олиб, тез фурсатда клиник тадқиқотларни ўтказдилар ва “Фавипиравир” асосида дори воситасини чиқаришни бошладилар.

Россия коронавирусга қарши вакцинани жаҳон бозорига етказиб беришга тайёр

“Фавипиравир”дан “Арепливир”гача

Fujifilm Holdings таркибига кирувчи Toyama Chemical компаниясифавипиравирни  2002 йилда гриппга қарши восита сифатида ишлаб чиқди. Аммо, ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ҳомиладорлик пайтида уни қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиланинг ДНК-сига салбий таъсир кўрсатиши ва хомиланинг шикастланиши хавфи мавжуд, шунинг учун уни маъқуллаш билан қийинчиликлар пайдо бўлди.

2014 йилда фавипиравир “Авиган” савдо номи остида рўйхатга олинди.Ундан фақат гриппнинг бошқа вирусга қарши воситаларга чидамли янги штаммларига нисбатан, яъни охирги чора сифатида фойдаланишга рухсат берилди. Олти йил давомида бундай вазият ҳеч ҳам рўй бермади ва агар коронавирус бўлмаганида дори ҳақида унутишлари мумкин эди.

Россия ССВ коронавирусга қарши вакцина синови тафсилотларини очиқлади

2020 йил феврал ойида, Фавипиравир Zhejiang Hisun Pharmaceutical компанияси томонидан гриппга қарши дори сифатида Фавилавир номи билан чиқарадиган Хитойда, дорини COVID-19дан даволашда қўллай бошлашди. Март ойида хитойликлар мисолини Япония ва Италияда ҳам қўллай бошлашди.

Апрел-май ойларида Россияда ушбу дори воситасининг ҳар ҳил вариантини учта фармацевтик компания синовларини бошлаб юборди – “ХимРар”, “Промомед” ва “Р-Фарм” гуруҳига кирувчи “Технология лекарств”. Биринчи бўлиб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маъқуллашини Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) кўмагида “ХимРар” компаниясида яратилган “Авифавир” қўлга киритди. Мана энди - Саранскдаги “Биохимик” заводида “Промомед” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Арепливир”.

“Янги коронавирус инфекциясининг мураккаблиги шундаки, этиологик жиҳатдан ишлайдиган дори мавжуд эмас, яъни унинг келиб чиқиш сабабини йўқ қиладигани. дейди Пётр Белый, “Промомед” МЧЖ директорлар кенгаши раиси РИА Новости-га. - Биз Японияда бошқа касалликни даволаш учун яратилган молекулани олдик ва кенг миқёсли клиник синовларни биринчилардан бўлиб ўтказдик. Бу борада Россия кўплаб мамлакатлардан олдинда қолмоқда”.

Россиядаги биринчи коронавирусга қарши дори маъқулланди

“Биохимик” АЖ - энг йирик дори воситалари ишлаб чиқарувчиларидан бири. Тўлиқ цикл заводи барча турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқаради.

“Бизда жуда катта биотехнологик платформа мавжуд - биз билан ишлайдиган ходимлар, асбоблар, технологиялар, олимлар ва клиникачилар. Бу бизга деярли тез ҳаракат қилишимизга имкон берди, - дейди Белый. - Биз биологларни жалб қилдик. Одамлар дам олиш кунисиз ишладилар. Меъёрлар, курслар, модданинг қанчалик тоза бўлиши кераклигини қайтадан ҳисоблаб чиқишга тўғри келди. Натижада, барча технологик ечимларни ўзимиз ишлаб чиқдик”.

Исботланган самарадорлик

Ўрта оғирликдаги коронавирус инфекцияси тасдиқланган 210 бемор иштирок этган клиник синовлар Москва, Санкт-Петербург, Саранск, Смоленск ва Рязан шаҳарларидаги тиббий муассасаларда ўтказилди.

Ушбу вирусга қарши препаратни қабул қилган беморларнинг 70 фоизида жиддий бурилиш касалликнинг биринчи кунидаёқ юз берган, тўрт кундан кейин эса вирус танадан ғойиб бўлган. Ўнинчи кунда беморларнинг юз фоизида ПЦР таҳлили салбий чиқди. Стандарт даволаниш қўлланган назорат гуруҳида ушбу даврда 70 фоиз бемор даво топди.

Россия коронавирусга қарши эмлашнинг "ҳарбийча" сценарийсини қўллаши мумкин

“Арепливир” жуда яхши натижалар берди, - дейди Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, тадқиқотлар олиб борилаётган марказлардан бири бўлмиш Н.П. Огарев номидаги Мордовия давлат университети Тиббиёт институти директори Лариса Балыкова. - Учинчи куннинг ўзида одамларда ҳароратни пасайди, умумий интоксикация аломатлари тезда регрессия бўлди ва аҳволи яхшиланди. Ўнинчи кунга ўпка зарарлини ҳажми 25-35 фоизга камайди”.

Шу биланбирга, ҳеч қандай ножўя таъсир кузатилмади – фақат препаратни ҳомиладор аёллар қабул қилмаса бас.

Терапия қанчалик тез бошланса, самарадорлик шунчалик юқори бўлади ва асоратлар хавфи камаяди. “Вирус кўпайишини блокировка қилиш дарҳол сезиларли самара беради. Шифокорларда авваллари бу каби дори бўлмаган”, -  дейди Белый.

Самарадорлик сири

Бундай қисқа вақт ичида клиник синовлар билан самарадорилиги тасдиқланган инновацион препаратни ишлаб чиқилиши ва ишлаб чиқарилиши бошлангани мутахассисларнинг фикрича - мутлақо ноёб ҳолатдир.

“Биз янги касалликка қарши дори воситасини бир ярим ой ичида ишлаб чиқдик. Илгари бунга ишониб бўлмас эди, - деб шарҳлайди клиник тадқиқотлар раҳбари, Россия Фанлар академиясининг академиги Дмитрий Пушкарь. - Аммо бу нафақат дори воситасини тезда синтез қилган биологлар хизмати. Тизимли биологлар ва клиникачилар, олимлар ва ишлаб чиқарувчилар ҳаракатларининг бирлашуви ҳукуматнинг қонунчилик ташаббуслари ёрдамида амалга ошди”.

Сингапурлик олимлар Россияда коронавирус эпидемияси якунланиш санасини айтишди

Гап 3 апрелда қабул қилинган 441-сонли қарор ҳақида кетмоқда.

“Ушбу ҳужжатга мувофиқ, клиник тадқиқотлар, фармацевтика экспертизаси ва эксперт баҳолашлари кенг миқёсда олиб борилади, аммо клиник тадқиқотлар учун рухсат аввалги каби бир неча ой давомида эмас, балки бир неча кун ичида берилади. Худди шундай тезликда тадқиқотлар натижалари ҳам баҳоланади, - дейди Петр Белый. - Бу нафақат Фавипиравирга тааллуқли. Бизнинг ҳамкасбларимиз тез фурсатда интерлейкинларни блоклайдиган моноклонал антитаначаларни чиқардилар, у коронавирус инфекцияси бўлган беморларда цитокин бўрони ривожланишига тўсқинлик қилади. Ҳукумат фармацевтика саноатига инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун инновацион дори-дармонлар билан таъминлашга мисли кўрилмаган имконият берди”.

“Биз учун қонунчилик муҳим аҳамиятга эга, - деб давом этади академик Пушкарь. - 441-чи қарор чиққанидан кейин ҳамма илҳомланиб кетди, ва модда дарҳол ишлаб чиқилди. Агар ҳукуматнинг ташаббуси бўлмаганда, ҳеч ким Фавипиравирни эсга олмаган бўларди. Одамлар, қонунчилик уларнинг фаолиятига бошқа тўсқинлик қилмаслигини тўлиқ англасалар, бизда илғор дори-дармонлар ва технологиялар пайдо бўлиши турган гап”.

Дори қачон ишлай бошлайди?

“Арепливир”нинг клиник синовлари тўлиқ якунланди, натижалар қайта ишланиб, улар Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказиш учун тайёрланмоқда. Агар вазирлик уларни оператив кўриб чиқса ва вақтинча рўйхат гувоҳномасини доимийга ўтказиб берса, дори июл ойининг бошларидаёк касалхоналарда пайдо бўлади, кузда ҳамма ҳаётни сақлайдиган дори воситаси билан таъминланади.

Россияда коронавирусга қарши дориларнинг клиник синовлари бошланди

“Касалликнинг кузда кутилаётган иккинчи тўлқини қандай бўлишидан қатъи назар, бизда хавфсизлик соябони бор”, - деб таъкидлайди Петр Белый.

Вирусга қарши воситалар, интерлейкинлар блокловчилари ва антибиотиклар - COVID-19 комплекс терапиясининг учта таркибий қисмидир. Биринчиси вируснинг қайталанишини, кўпайишини блокировка қилади, бусиз эса вирус танадаатиги бир неча соат яшай олади ҳолос. Иккинчиси назоратсиз яллиғланишни келтириб чиқарадиган ҳаддан ташқари аутоиммун реакциянинг ривожланишнинг олдини олади. Учунчиси қўшилиб кетадиган бактериал патогенлар билан курашади. Ва энди бу дориларнинг барчаси Россияда ишлаб чиқарилмоқда.