ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари Москва шаҳридаги иккита тиббий муассасада ҳар бири 38 кишидан иборат иккита кўнгиллилар гуруҳида ўтказилади. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Куни кеча вазирлик Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган COVID-19га қарши препаратнинг одамларда синовдан ўтказилишига рухсат берди. Улар бугундан бошланди.
Мутахассислар вакцинанинг икки шакли - суюқ ва лиофилизацияланганини (қуруқ, сувсизлантирилган - таҳр.) организмга таъсирини ўрганадилар.
“Мушак ичига юбориш учун эритма шаклида вакцинани эмлаш Бурденко номидаги ҳарбий госпиталда ўтказилади”, - дейилади хабарда. Кукун кўринишидаги эса Сеченов университетида синовдан ўтказилади.
Таъкидланишича, скрининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадқиқотнинг эҳтимолий иштирокчилари икки ҳафта давомида санаторийда обсервацияда бўлишган. Уларнинг қарори ихтиёрийдир, уларга муолажа, эҳтимолий фойдаси, хавфи ва ноқулайликлари ҳақида маълумот берилган.
Россия, Ўзбекистон ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz порталларида келтирилган.