Россияда коронавирусга қарши дориларнинг клиник синовлари бошланди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЛекарство.
Лекарство. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда коронавирус даволашда Мефлохин, Гидроксихлорохин ва Копидавир дориларининг қиёсий клиник синовлари бошланди.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россияда коронавирус билан оғриган беморларни даволаш учун Мефлохин, Гидроксихлорохин ва Копидавир дориларининг қиёсий клиник синовлари бошланди. Бу ҳақда Федерал биотиббий агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Сотрудник лаборатории выполняет анализы на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Россияда “корона”га иммунитет тести тайёрланмоқда

Синовлар А. И. Бурназян номидаги Федерал тиббий биофизик марказида COVID-19 ташхиси қўйилган беморларнинг ёзма розилиги билан ўтказилади.

Баҳорнинг бошида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойдан тарқалган, COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган янги коронавируснинг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. У билан дунё бўйлаб 1,21 миллиондан ортиқ одам юқтирилди, 67,6 минг киши вафот этди.

Россияда коронавирус 7497 кишида (81 субъектда) аниқланди, шундан 494 нафари тузалиб, 58 нафари вафот этди.

Ўзбекистонда касалланганлар 504 кишини ташкил этди. Даволанганлар 30 киши. 2 киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0