ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Ideal Study” нодавлат таълим муассасасида ёнғин юз берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса 25 июнь куни содир бўлган. Келиб тушган мурожаат юзасидан вилоят ФВБ ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бино ичида қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди.