Андижондаги тикув цехида ёнғин рўй берди: ярим тайёр маҳсулот ёниб кетди

© Пресс-служба МЧСПроизошел пожар в швейном цеху в Андижане
Произошел пожар в швейном цеху в Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёнғин оқибатида тахминан 1200 м2 майдонининг ички қисмидаги тикув дастгоҳлари ва ярим тайёр маҳсулотларига зарар етган.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги тикув цехида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 14 июнь куни тахминан соат 01:44 да “Хўжаобод Файз-М” МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Пожар на прогулочном теплоходе в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Яшнободдаги кўп қаватли уйдаги ёнғин туфайли 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

Ёнғин оқибатида тахминан 1200 м2 майдонининг ички қисмидаги тикув дастгоҳлари ва ярим тайёр маҳсулотларига зарар етган.

Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБнинг раҳбарияти бошчилигида 13 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 02:15 да ўраб олиниб, 03:45 тўлиқ бартараф этилди.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур цехнинг ертўласидаги қиймати 3 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар, 6 та “Исузи” автобуси сақлаб қолинди.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0