Ёнғин чиққан Сирдарёдаги ўқув маркази биносидан 111 нафар фуқаро қутқарилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПожар на прогулочном теплоходе в Москве
Пожар на прогулочном теплоходе в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ideal Study” нодавлат таълим муассасасида ёнғин юз берди. Бино ичида қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар қутқарилди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Ideal Study” нодавлат таълим муассасасида ёнғин юз берди.

Произошел пожар в швейном цеху в Андижане - Sputnik Ўзбекистон
Андижондаги тикув цехида ёнғин рўй берди: ярим тайёр маҳсулот ёниб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса 25 июнь куни содир бўлган. Келиб тушган мурожаат юзасидан вилоят ФВБ ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бино ичида қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди.

Янгиликлар лентаси
0