ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтига тиббиёт жиҳозлари ва шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Инсонпарварлик юки глобал пандемия шароитида Ўзбекистон аҳолисини қўллаб-қувватлашга оид фонд лойиҳаси доирасида етказиб берилган.
Вирусология илмий-текшириш институти директори Эркин Мусабоевнинг сўзларига кўра, ICF томонидан харид қилинган тиббиёт жиҳозлари ва шахсий ҳимоя воситалари муассаса мутахассисларига сезиларли даражада кўмак бўлади.
“Шифокорларимиз ҳар бир касалланган шахс тезроқ соғ-саломат яқинларига бағрига қайтиши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Умумий саъй-ҳаракатлармиз билан пандамияни енгишга ҳаракат қиляпмиз, бундай хайрия ёрдами биз учун катта мадад ҳисобланади”, - деди у.
Қўллаб-қувватлаш дастурининг биринчи босқичи Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган эди. У мамлакат бўйлаб барча кекса ёшдагилар ва кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва дезинфекция воситалари билан таъминлашни ўз ичига олган эди. Шунингдек, фонд Сирдарёдаги тошқиндан жабр кўрганларга ҳам ёрдам кўрсатган.