Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам кўрсатди

Oбуна бўлиш
Халқаро Шодиев фонди (ICF) Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтига тиббиёт асбоблари ва шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институтига тиббиёт жиҳозлари ва шифокорлар учун шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Инсонпарварлик юки глобал пандемия шароитида Ўзбекистон аҳолисини қўллаб-қувватлашга оид фонд лойиҳаси доирасида етказиб берилган.
Вирусология илмий-текшириш институти директори Эркин Мусабоевнинг сўзларига кўра, ICF томонидан харид қилинган тиббиёт жиҳозлари ва шахсий ҳимоя воситалари муассаса мутахассисларига сезиларли даражада кўмак бўлади.

Совладелец компании Eurasian National Resources Corporation Патох Шодиев - Sputnik Ўзбекистон
Миллиардер Шодиев: Ўзбекистон билан боғлиқ режаларим кўп, насиб қилса амалга ошираман

“Шифокорларимиз ҳар бир касалланган шахс тезроқ соғ-саломат яқинларига бағрига қайтиши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Умумий саъй-ҳаракатлармиз билан пандамияни енгишга ҳаракат қиляпмиз, бундай хайрия ёрдами биз учун катта мадад ҳисобланади”, - деди у.

Қўллаб-қувватлаш дастурининг биринчи босқичи Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган эди. У мамлакат бўйлаб барча кекса ёшдагилар ва кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва дезинфекция воситалари билан таъминлашни ўз ичига олган эди. Шунингдек, фонд Сирдарёдаги тошқиндан жабр кўрганларга ҳам ёрдам кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0