Миллиардер Шодиев: Ўзбекистон билан боғлиқ режаларим кўп, насиб қилса амалга ошираман

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишСовладелец компании "Eurasian National Resources Corporation" Патох Шодиев
Совладелец компании Eurasian National Resources Corporation Патох Шодиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асли ўзбекистонлик бўлган қозоқ миллиардери Фаттоҳ Шодиев Москва давлат халқаро алоқалар институти битирувчиларининг анъанавий форумида қатнашиш учун Тошкентга келди

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Москва давлат халқаро алоқалар институтини "халқаро ҳуқуқ" мутахассислиги бўйича тамомлаган миллиардер Фаттоҳ Шодиев Тошкентда ушбу институт очилишини олқишлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров Тошкентда МГИМО филиали очилишини хабар қилди

Шодиевнинг сўзларига кўра, МГИМОда ўқиш ўзбек ёшларининг азалий орзуси эди. Аммо сўнгги йигирма йилда бу орзу амалга оширилмади - аввалги режим ўзбек талабаларининг Россияда ўқишини унчалик "қўллаб-қувватламас эди".

Шодиев ўша даврдаги бундай қийинчиликларни "мураккаб омил", дея баҳолади ва шу ҳозирда президент Шавкат Мирзиёев туфайли бу соҳада ижобий ўзгаришлар бошланганини қўшимча қилди.

"Тошкентда МГИМО филиалининг очилиши ўзбек ёшларини буюк рус маданиятига яқинроқ бўлишларига ёрдам беради. Ахир МГИМО - бу юқори малакали кадрлар етиштирадиган даргоҳдир. Ишончим комилки, сифатли, муносиб таълим олиш имкониятидан жуда кўпчилик албатта фойдаланади", - дея таъкидлади бизнесмен.

Фаттоҳ Шодиев талабалик йилларини эсга олар экан, МГИМОда ўтган йиллар у учун ажойиб ҳаётий сабоқ бўлганини эътироф этади. "Яшашни, ишлашни, илмдан фойдаланишни, тўғри тушунишни, ва ниҳоят дўстлашишни ўргандим", - дейди у.

Шодиев, суҳбат давомида Ўзбекистон билан боғлиқ режалари кўплигини, ва уларни насиб этса амалга оширишини айтиб ўтди.

Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилоятига 40 миллиард сўм ажратмоқда >>>

Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 май куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти  (МГИМО) битирувчилари  V халқаро форуми бошланди. Форум иштирокчиларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда РФ президенти Владимир Путиннинг табрик сўзлари ўқиб эшиттирилди.

Совладелец компании Eurasian National Resources Corporation Патох Шодиев - Sputnik Ўзбекистон
Миллиардер Фаттох Шодиев "Ўзбекистон 2035" форуми меҳмони - видео

Миллиардер Ўзбекистонга биринчи марта 2017 йилда келган. У биринчи ишни Ўзбекистондаги болалар уйларига ёрдам берадиган Фаттоҳ Шодиев жамғармаси ваколатхонасини очиш билан бошлаган эди. Аввалроқ Адлия вазирлиги томонидан Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Давлат рўйхатидан ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумотларга қараганда, Шодиев "Eurasian National Resources Corporation" (ENRC) компанияси ҳаммуассиси бўлиб, бойлиги 3 млрд доллардан ортиқ деб баҳоланган. Фаттоҳ Шодиев Бельгиянинг энг бой кишиси ҳисобланади.

Фаттоҳ Қаюмович 1996 йилдан буён хайрия фаолияти билан шуғулланиб келади.

Янгиликлар лентаси
0