Россияда янги санкциялардан сўнг "Шимолий оқим 2"ни қуриб битказиш имкониятини баҳолашди

Сиёсатшунослар ва экспертлар "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг АҚШ Сенатига киритилишига изоҳ беришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия парламентарийлари таъкидига кўра, Вашингтон лойиҳани амалга оширишни мураккаблаштиришга ва ўз манфаатларини европалик ҳамкорлардан устун қўйишга уринмоқда. Баёнотнинг муҳим қисми РИА Новости материалида.

Польшада “Шимолий оқим-2” активларини ҳибсга олишни хоҳлаб қолишди

"Беҳаёлик ва ноқонунийлик"

Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв қувурларни ўтказиш ишларига жавлб қилинган кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қарши киритилган санкцияларни "беҳаё ва ноқонуний" дея атади.

"Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускори, сенатор Тед Крузнинг юзсизлиги даражаси ҳайратга солади. У газ қувурини "АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий хатар", дея баҳолаган. Балтика қаерда-ю, АҚШ қаерда?", - деди Косачёв РИА Новостига берган изоҳида.

Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ҳам, Россия ўзининг европалик шериклари билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда давом этади, дея қайд этди у. Косачёвнинг сўзларига кўра, Москва Германия ва Европа иттифоқи аъзолари бўлган бошқа шерик давлатлар билан келишилган ўз режасига мувофиқ ҳаракатланишда давом этади.

Юшков: Польша "Шимолий оқим-2" ни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда

Шу билан бирга, "Шимолий оқим-2"ни якунига етказиш учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан жавобан тушуниш талаб этилишини ҳам қўшимча қилди.

АҚШ манфаатларини илгари суриш

Ўз навбатида, сенатор Олег Морозов янги санкциялар қувур қурилишини қийинлаштириши мумкинлигини, бироқ Россия ҳар қандай шароитда ҳам бу лойиҳани амалга ошириш имконини топишини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг фикрича, "Шимолий оқим-2" ётқизилиши якунига етиши учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан ҳам тушуниш талаб этилади.

Морозов прогнозига кўра, жуда кўп нарса европаликларга ва уларнинг ўз манфаатларини АҚШ сиёсий амбициялари ва тижорий манфаатларидан устун қўя олиши лаёқатига боғлиқ бўлади.

АҚШ қарши эмас. Россия кемаси "Шимолий оқим-2"ни қуриб битказадими?

"Шу нарса аёнки, америкаликлар бу ерда европаликлар манфаатларига зид равишда ўзи учун бизнес устуворликни изламоқда", - дея ишора қилди сенатор.

Вашингтон диктатураси

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий АҚШ қонун лойиҳасини шарҳлар экан, америкалик сенаторларнинг ушбу ташаббуси фақат иқтисодий манфаатларга асосланганини қайд этди.

"Шимолий оқим-2"га қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун, аввалги чекловлар каби, АҚШ учун адолатсиз рақобатни таъминлашга қаратилган", -  деди РИА Новости суҳбатдоши.

У экстерриториал санкциялар мутлақо ноқонунийлигини ва у халқаро ҳуқуқга дахлдор эмаслигини қўшимча қилди.

Эксперт: АҚШнинг "Шимолий оқим-2"га қарши санкциялари ЕИни суверенитетидан маҳрум қилади

"Умид қиламанки, европалик ҳамкорларимизнинг Вашингтон диктатига учмасликка кучи ва онги етади", - дея умид билдирди Слуцкий.

Россия лойиҳани якунлашга тайёр

Сиёсатшунос Андрей Суздальцевнинг фикрича, АҚШ халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаб олиш учун лойиҳанинг амалга ошишига тўсқинлик қилишга уринмоқда.

"Вашингтон ҳақиқатан ҳам Европани, айниқса, унинг энергетика секторини назорат қила олиши сўроқ остига олинмоқда", - дея изоҳ берди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, АҚШ қувурнинг охирги юз километрини тугатишга йўл қўймаслик учун баҳона топиш илинжида "улкан ишларни" амалга оширди. Шу билан бирга, Суздальцев, Москва газ қувурини албатта якунлашига ишонч билдирди.

Forbes "Шимолий оқим — 2"га қарши киритилган санкцияларга баҳо берди

"Россия тайёр турибди: қувурни ётқизиш ишларига жалб қилинган кема, аллақандай санкциялар қўрқинчли бўлмаган жамғармалардан бирида рўйхатга олинган", - деди агентлик суҳбатдоши.

Янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Аввалроқ "Шимолий оқим-2" га қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатига киритилган эди.

Бу қонун, қувур қурилишида ишлаётган кемалар учун андеррайтинг, суғурталаш ва қайта суғурталаш хизматларини кўрсатувчи компанияларга нисбатан чекловларни кўзда тутади. Ҳужжатни иккала партиядан бешта сенатор, шу жумладан, Техаслик нуфузли сенатор Тед Круз қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, қурилиш иштирокчиларини синовдан ўтказиш, назорат ва сертификатлаш ишларини олиб борувчи фирмалар ҳам санкциялар остида қолиши мумкин.

Куни кеча Bloomberg агентлиги ҳужжат ва сенатор Крузга таяниб, лойиҳани амалга оширишда иштирок этган ҳар ким зудлик билан жиддий чеклов чораларига дуч келиши ҳақида хабар берган эди.