Польшада “Шимолий оқим-2” активларини ҳибсга олишни хоҳлаб қолишди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Ленинградской области
Строительство газопровода Северный поток-2 в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Польша давлат активлари вазирининг ўринбосари Януш Ковальский “Газпром” суд ажримига биноан ўз мажбуриятларини бажарамаса, Варшава “Шимолий оқим-2” газ қувури активларини ҳибсга олишга ҳаракат қилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik. Агар Польшанинг PGNiG компанияси “Газпром”дан Стокгольм арбитражига биноан маблағ ундира олмаса, Варшава “Шимолий оқим-2” газ қувури активларини ҳибсга олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Польша давлат активлари вазирининг ўринбосари Януш Ковальский Wprost нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Март ойининг охирида PGNiG Ямал шартномаси бўйича Стокгольмда “Газпром”га қарши суд ишида ютиб чиққанини маълум қилди. Шу боис Польша ширкати ҳисобига гўёки олти миллиард злотий (тахминан 1,43 миллиард доллар) тўланиши шарт. Бироқ "Газпром Экспорт"нинг маълум қилишича, улар ҳали ҳам арбитраж қарорини кўриб чиқмоқдалар ва келгусидаги тўловлар миқдорига аниқлик киритиш ҳали эрта деб ҳисоблайдилар.

Эксперт Финансового университета при Правительстве РФ, ведущий аналитик Фонда национальной энергетической безопасности Игорь Юшков - Sputnik Ўзбекистон
Юшков: Польша "Шимолий оқим-2" ни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда

Ковальскийнинг фикрича, Варшавада "Газпром"дан бу маблағларни ундириб олиш учун "юридик воситалар" мавжуд.

“Авваламбор “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим-2” компаниялари акцияларини ҳибсга олиш керак. Бу ўз навбатида ушбу газ қувурининг иккинчи тармоғини қуриш жараёнини секинлаштириши мумкин. Иккинчидан, "Газпром"дан бизга тегишли бўлган олти миллиард злотийни ундириш мақсадида, ҳар қандай имтиёзлардан воз кечиш керак",- деди у.

Аввалроқ PGNiG “Газпром”ни Стокгольм арбитражининг талабларига риоя қилмаганликда айблаб, Европа комиссиясига мурожаат қилиш билан таҳдид қилган эди.

1996 йилдаги Ямал шартномаси Польшага йилига ўн миллиард кубометргача Россия газини етказиб беришни кўзда тутади. Шартнома 2022 йилгача амал қилади. 2012 йилда ушбу шартнома бўйича Польша учун газ нархи ўн фоизга туширилди. 2015 йилда PGNiG Стокгольм арбитраж судига нархнинг бозор ҳолатига мос келмаслигини рўкач қилиб, яна бир қийматни пасайтириш тўғрисида судга даъво киритди.

Янгиликлар лентаси
0