"Шимолий оқим-2" лойиҳасига қарши АҚШнинг янги санкцияларни қабул қилиш таҳдидига Германия ва Европа қатъий жавоб бериши керак, деди РИА Новостига Германия Бундестаги иқтисодиёт ва энергетика қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст.
Аввалроқ, Германиянинг Handelsblatt газетаси Вашингтондаги дипломатик доираларга таяниб, Россия газ қувурининг қурилишини тугатадиган бўлса, АҚШ "Шимолий оқим-2" лойиҳасига нисбатан санкцияларни феврал ёки март ойларида жорий қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Ушбу санкцияларнинг нишони газ қувуридан Россия газини оладиган инвесторлар ёки компаниялар бўлиши мумкин.
"Америкаликларнинг хатти-ҳаракатлари чидаб бўлмайдиган даражага етди. Биз бундан келиб чиқадиган оқибатларга қарши туришимиз керак. Биз АҚШнинг штати эмасмиз, Европа ҳам штати эмас. Биз ўз сиёсатини, шу жумладан энергетик сиёсатни мустақил равишда белгилайдиган суверен мамлакатмиз. АҚШ бу суверенитетни шубҳа остига қўймоқда. Биз энг сўнгги таҳдид ва санкцияларга муносиб жавоб беришимиз керак", - деди Эрнст.
Мумкин бўлган қарши чора сифатида у "Европага етказиб бериладиган Америка газига нисбатан жазо чораларини" таклиф қилди.
Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети эксперти, Миллий энергия хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игорь Юшков Sputnik радиосига бу вазиятда айнан европаликлар нимадан хавотирда эканлигини тушунтирди.
"Менимча, ҳозир Европаликлар бу муаммодан жуда ташвишланмоқдалар, чунки уларни энг йирик етказиб берувчидан воз кечишга мажбур қилмоқдалар – Россия Европа истеъмол бозорининг (газ,- таҳр.) 36% дан кўпроғини эгаллайди. Биз 50 йилдан бери Европага газ етказиб берамиз ва ўзимизни ишончли ҳамкор сифатида кўрсатдик. Европаликларни, биринчидан, битта етказиб берувчини иккинчисига алмаштиришга мажбурлашларидан хавотирда, иккинчидан, Америка СТГ-сини юқори нархларда сотиб олишга мажбур қилмоқдалар", - деди Игорь Юшков.
Бу, унинг сўзларига кўра, Европа иқтисодиётига бевосита зарар этказади.
"Бунда Европа товарларининг таннархи юқори бўлади ва улар глобал бозорда АҚШ билан рақобатлаша олмайди. Шунинг учун савол нафақат газ нархида, балки Европа ишлаб чиқарадиган барча товарларда Америка билан рақобатда ютқизади. Ва бу Европаликларни хавотирга солмоқда - аслида, улар суверенитетидан маҳрум бўлмоқдалар. Шунинг учун, аслида улар Россия манфаатларини эмас, балки ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар", - деди Игорь Юшков.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, таклиф қилинган санкцияларни қўллаш механизми аниқ эмас.
"АҚШ таклиф қилаётган санкцияларни қандай қўллаш мумкинлиги номаълум. Улар "Шимолий оқим-2" орқали газ сотиб олганларнинг барчасини жаримага тортадилар, чунки қувур орқали газ Австрияга келади ва бошқа қувурлардаги газ билан аралашади. Бундан келиб чиқадики, Европанинг барча газ компанияларига жарима солинадими?" - Игорь Юшков савол беради.
"Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга қадар умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. Ўтган йилнинг охиригача қуриб битказилиши керак эди.
Декабр ойида АҚШ президенти Дональд Трамп "Шимолий оқим-2" ва Турк оқимига қарши санкцияларни ўз ичига олган 2020 йил учун мудофаа бюджетини имзолади. "Шимолий оқим-2"ни ётқизиш билан шуғулланадиган AllSeas Швейцария компанияси фаолиятни тўхтатди. Кейинчалик, Давлат Департаментининг таъкидлашича, агар пудратчилар фаолиятини 20-январгача тўхтатса, санкциялар уларга қўлланилмаслиги, аммо AllSeas шу вақтдан бошлаб қувурларни ётқизиш ишларини давом эттирмади.
Россия Президенти Владимир Путин Россия қувурни чет эллик шерикларни жалб қилмасдан тугатиши мумкинлигини таъкидлади. Унга кўра, "Шимолий оқим-2" ушбу йил охиригача ёки кейинги йилнинг биринчи чорагида ишга тушади. "Газпром" раҳбари Алексей Миллер ҳам компанияни лойиҳани мустақил равишда бажариш учун барча имкониятларга эга эканлигини айтди, аммо бу кутилганидан кўпроқ вақт талаб этади.