Президент ишончини суд орқали қайтариб бўладими?

Чувашиянинг собиқ раҳбари Россия президенти устидан Олий судга арз қилди. Собиқ губернатор Путин томонидан муддатдан олдин ваколатлари тўхтатилишини ноқонуний деб топмоқда. Келажаги йўқ бундай қарор ортида нима турган бўлиши мумкин?
Sputnik

Петр Акопов

Владимир Путин томонидан ишдан бўшатилган Чувашия раҳбари Михаил Игнатьев президент устидан судга арз қилди — Олий суд давлат раҳбарининг "ишончни йўқотгани сабабли регион раҳбари ваколатини муддатдан олдин бекор қилиш" тўғрисидаги фармонига қарши маъмурий даъво аризасини қабул қилди.

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

Игнатьев январ ойининг охирида ФВВ минтақавий бошқармасида юз берган хунук бир воқеадан сўнг ишдан бўшатилган — ўшанда амалдор офицерни янги ўт ўчириш машинаси калити учун сакрашга мажбур қилган.

Ушбу хабар дарҳол кўпсонли миш-мишларни келтириб чиқарди — минтақага қаршилик, ҳукумат ишончини йўқотиш ва ҳатто ҳукуматда муқаддас тушунчаларнинг қадрсизланиши ва буларнинг ҳаммаси бежизга эмаслиги, булар ортида Кремльдаги кураш тургани ҳақида гаплар болалади! Тез орада маълум бўлдики, ишдан бўшатилган амалдор кўпдан буён ўпка яллиғланиши ва коронавирусга чалинган, деган гумон билан касалхонада ётган экан. Аммо ҳаводан сиёсий қаср қуришни ёқтирадиганларни бу ҳам тўхтата олмади. Ҳеч қачон бунақаси бўлмаган - Олий суд президентга нисбатан арзни шунчаки қабул қилиши мумкин эмас!

Кремль Путиннинг соғлиғи ҳақида ахборот берди

Аслини олганда Путинга нисбатан арз маҳаллий сиёсатда ҳеч нарсани ўзгартирмайди — гап бу ерда, ҳатто Игнатьевда бу ишни ютиш ва ўз лавозимига қайтиш учун имконият йўқлигида ҳам эмас. Президент билан судлашиш ҳеч кимга ман этилмаган, масала бу ерда ушбу ҳаракатларнинг қанчалик асослилигида. Юридик ва сиёсий жиҳатдан — агар юридик нуқтаи назардан Игнатьев ўз шикоятининг ҳуқуқий жиҳатдан келажаги йўқлигини тушунган ҳолатда ҳам, президент қарорига эътироз билдиришга ҳақли бўлса, унинг ҳаракатларида сиёсий таркибни излашнинг кераги йўқ. Табиийки, Игнатьевнинг арзидан турли-туман "трансфер гувоҳлари" бўлмиш - сиёсатшунослар ва телеграм-каналларидаги аноним псевдоаналитиклар ўз мақсадида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳам нима биландир шуғулланиши керак-ку, бош вазир ким бўлиши-ю, Собянин қачон "тахтдан қулаши", "пандемия фонида ҳукумат федерал марказининг кучсизланиши хавфли тенденциялари" тўғрисида фол очишдан ташқари. Дарвоқе, карантиндан олдинги даврда улар фақат шундай ишлар билан шуғулланганди. Ҳозир эса собиқ губернаторнинг давлат раҳбарига арзидек ажойиб бир совға қўл келаётган экан, қандай қилиб улар бундан яширин маъноларни изламасин?

Зеленский бирданига 15 нафар губернаторни ишдан бўшатди

Президент фармонидан норозилик аризаси қандай пайдо бўлгани ҳақида тасдиқланмаган икир-чикирларга тўхталиб ўтирмаймиз - мавжуд маълумотга кўра, бу аризани ўтмишда республикада фаолият юритган Олий суд аъзоларидан бири қабул қилган. Шундай бўлган тақдирда ҳам бунинг ёмон томони йўқ, қарор ҳар қандай ҳолатда қонун доирасида қабул қилинади.

Бу эса жуда оддий - қонунчиликка мувофиқ, президент ишончни йўқотгани муносабати билан регион раҳбарини лавозимдан озод қилишга ҳақли. Давлат раҳбари регион раҳбарига ишонмай қўйиши учун сабаблар турлича бўлиши мумкин - дейлик, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганидан тортиб, аниқланган коррупция ҳолатларигача. Шу билан бирга президент ҳеч кимга ниманидир тушунтиришга мажбур эмас.

Айрим юристларга "ишончни йўқотиш" формулировкасининг ноаниқлиги ёқмайди — яъни, уларга кўра, нима учун ва негалиги аниқ белгилаб қўйилиши лозим. Аммо айнан шу ноаниқлик давлат раҳбарига шунга зарурат туғилган тақдирда, регион раҳбарини ишдан четлатиш каби муҳим ҳуқуқни беради — бу ҳуқуқ ҳукумат вертикали бирдамлигини ва умуман, Федерация бирлигини сақлаб қолишда катта аҳамиятга эга.

Саакашвилининг губернаторлиги - Украина халқига тупуриш эди - Путин

Табиийки, президент бу ҳуқуқини суиистеъмол қилмайди — ушбу норма мавжуд бўлган 15 йил ичида, Игнатьевнинг ишдан бўшатилишига қадар, у атиги ўн марта қўлланилган. Бу ерда шахсий адоват ҳақида гап борган эмас — ҳатто катта шов-шувга айланган 2010 йилдаги Лужковнинг ишдан олиниши воқеасида ҳам (бу президент Медведев ушбу ҳуқуқдан фойдаланган ягона ҳолат бўлган) мэр ва давлат раҳбари ўртасидаги ўзаро совуқчилик пойтахт раҳбариятига нисбатан талабни фақат кучайтирган эди. Москва аллақачон тозаланиши керак эди — аммо Лужков истеъфога кетиш бўйича берилган маслаҳатларни тушунмасди, ҳаммасини яхшиликча ҳал қилишни истамас эди ва шу боис "ишончни йўқотди" деган сабаб билан ишдан олинди.

Мирзиёев Тошкент вилоятидаги қатор амалдорларни ишдан бўшатди

Шу билан бирга Юрий Михайлович ушбу формулировка билан ишдан олинган, аммо коррупцияга оид ишлари учун судга тортилмаган ягона регион раҳбари бўлди, — қолган тўққиз амалдорларнинг ҳаммаси суд курсисида ўтирган.

Президент одатда "ғазна ўғриларига" нисбатан "ишончни йўқотгани" ҳақидаги факт Михаил Игнатьевни чалғитган кўринади — у шу боис ҳам Путин билан судлашишга қарор қилган. "Мен коррупционер эмасман, нега мени лавозимдан олишди, ахир? Путиннинг ўзи ҳам фаолиятимда коррупция аломатлари ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтган" - Чувашиянинг собиқ раҳбари шикоят хатини йўллай туриб, тахминан шундай фикр юритган бўлиши мумкин. Ҳақиқатан ҳам, Игнатьевнинг истеъфосидан сўнг Путин Чувашия раҳбарига нисбатан коррупция бўйича қандайдир эътирозлар ҳақида хабардор эмаслигини айтганди. Яъни президент бу билан республика раҳбарини унга ишонмай қўйгани, ундан ҳафсаласи пир бўлгани учун ишдан бўшатганлигини яна бир бор таъкидлади. Игнатьевнинг фожиаси у президентга ишонмаслигида - истеъфо бераётган вақтида ҳам ишонмаган, ҳозир ҳам ишонмайди.

Мирзиёев 3 нафар полковникни ишдан бўшатди

Январ ойида Игнатьев республика раҳбарлигидан ишдан олиш учун унга нисбатан тил бириктирилаётгани ҳақида оғиз очган эди  (сайловлар жорий йил кузда бўлиб ўтиши режалаштирилган). У дарғазаб бўлар, ўзини қўлга ололмай қолганди — калит воқеасидан бир неча кун олдин эса ўзи ҳақида ифлос гапларни ёзган журналистларни "савалади". Шу боис, Игнатьев ва калит учун сакраган ФВВ майори тасвирга туширилган видео интернетда яшин тезлигида тарқалгач, Чувашия раҳбари буларнинг барчаси душманлари томонидан ташкиллатирилганига шубҳа билдирмади. Эҳтимол, Игнатьевни минтақа раҳбарлигидан кетказишни истовчилар фаоллашган ва ҳатто унга қарши қандайдир қабиҳ ишлар режалаштирилган бўлиши мумкин, аммо бу унинг қулашига асос бўлолмайди. Игнатьев ўз истеъфоси учун ўзи чох қазди - ўз ҳаракатлари билан Путинни фармонни имзолашга мажбур қилди.

Чунки видео интернетда унинг душманлари шу ишга пул тиккани учун эмас, балки халқ юқори лавозимдаги раҳбарнинг сурбетлигига ёки энг камида аҳмоқона ҳаракатига гувоҳ бўлгани ва бу ҳолат одамларни ғазаблантиргани учун ҳам оммалашганини у аввал бошдан тушунмади. Путин ҳам худди шу нарсани кўрди. Игнатьев эса буни тушунмади — у аксинча, душманлари унга қарши иш қилаётгани баҳонасида ўзини-ўзи ҳимоялашга киришди. Шу вақтнинг ўзидаёқ чин юракдан кечирим сўраб, ноҳақлигини, аҳмоқона ҳазил қилганини тан олишнинг ўрнига душманлар ҳақида гапира бошлади. Бу билан Путинни ўзининг нормал эмаслигига узил-кесил ишонтирди — агар Игнатьев можаро бошидаёқ ўзини бошқача тутганида эди, эҳтимол ўз курсисида қоларди ҳам.

Россияда оммавий кадрлар ўзгариши: Путин нима сабабдан 14 раҳбарни лавозимидан бўшатди?

Аммо истеъфо Игнатьевнинг кўзини очмади — аксинча, у, кўриниб турибдики, айбсиз айбдор бўлиб қолганига янада қаттиқроқ ишона бошлаган. Шу учун ҳам судлашишга қарор қилган — бу билан ўзини ноқулай ҳолатга қўяётганини ҳали ҳам тушунгани йўқ.

Гап бу ерда Игнатьев шу тарзда ўзига нисбатан коррупцион таъқибнинг олдини олаётганида ҳам эмас - у гўёки бу иши билан Чувашияда ўзига нисбатан очилиши мумкин бўлган жиноий таъқиб ҳақида огоҳлантираётгандек. Йўқ, ҳеч ким Игнатьевни қамоққа олишни режалаштираётгани йўқ — агар унинг қинғир қўллигида қандайдир гумонлар бўлганида, у ҳолда бу ҳақда истеъфоси вақтидаёқ хабарлар тарқаларди. Йўқ, бу ерга гап Игнатьевнинг ўз келажаги учун ҳавотир олаётганида ҳам эмас - у ҳақиқатан ранжиган ва чиндан ҳам "нима учун?"лигини тушунмаяпти.

Афсуски, бор нарсани тушунишни истамаган, ўз ўзига танқидий назар билан қарай олмайдиган одамга бирон гапни тушунтиришнинг имкони йўқ — бу ишни на шахсий, на Олий суд даражасида амалга ошириб бўлади. Михаил Игнатьевга тезроқ соғайишни тилашдан бошқа чора йўқ.

Президент ишончи, бу фуқаролар ишончидек бир гаплигини у тушуниши керак, - ишончни йўқотиб қўймаслик учун энг аввало виждонли бўлиш лозим. Ўз ўзига нисбатан ҳам.