TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари вақтида ҳуқуқ тартибот органлари ва ҳокимиятдаги бир қатор амалдорларни ишдан бўшатди. Бу ҳақда Подробно.уз хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда давлат раҳбари туманларда коммунал соҳалардаги муаммолар тўпланиб қолганига эътибор қаратди.
Йиғилиш якунига кўра, вилоятдаги туманлар ҳокимлари, прокуратура ва ИИБ раҳбарлари ўз лавозимидан озод этилди. Амалдорлар бепарволиги, масъулиятсизлиги ва ишга совуққонлик билан қараши сабабли ишдан бўшатилди.
Мирзиёев йиғилишда иштирок этган амалдорларга вилоятда юзага келган вазиятни зудлик билан изга солишни ҳамда аҳоли билан ишлашда янгича услубларни жорий этишни топширди.