Кремль Путиннинг соғлиғи ҳақида ахборот берди

Oбуна бўлиш
Песковнинг айтишича, барча мулоқотлар ҳозирда видеоанжуманлар форматида ўтказилмоқда, тадбирлар сони одатий кунлардагидан ҳам баъзан кўпроқ ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Президент Владимир Путиннинг соғлиғи аъло даражада, дея ахборот берди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Биринчи каналда намойиш этиладиган "Большая игра" дастури давомида.

"Сиз бунга иш тартиби орқали гувоҳ бўлиб турибсиз", - деб қўшимча қилди у.

Песковнинг айтишича, барча мулоқотлар ҳозирда видеоанжуманлар форматида ўтказилмоқда, тадбирлар сони одатий кунлардагидан ҳам баъзан кўпроқ ўтмоқда.

"Шу боис, табиийки, янада жадал ишлашга тўғри келмоқда", - деди Песков.

Янгиликлар лентаси
0