Шўрчида “Нексия” ҳайдовчиси 11 ёшли боланинг умрига зомин бўлди

28 ёшли ҳайдовчи машинани тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган бола қурбон бўлди.

Nexia ва Lacetti тўқнашуви икки кишини ҳаётдан олиб кетди

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 23 май куни Шўрчи тумани, “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида  содир бўлган. “Нексия-3” машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда С.Т.ни уриб юборган.

Натижада пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.