ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган бола қурбон бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 23 май куни Шўрчи тумани, “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида содир бўлган. “Нексия-3” машинасининг 28 ёшли ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда С.Т.ни уриб юборган.
Натижада пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.