Халқ учун афюн: Гонконгда тарих ўқитувчиси Британияни оқламоқчи бўлди

Гонконг ёшлари Ғарбни масофадан туриб севиб қолишган. Бу севги шунчалик кучлики, улар ҳатто ўзларининг афюн ва мустамлакадан иборат 100 йиллик ўтмишларини ҳам унутишга тайёр.
Sputnik

Одатда, ҳар бир халқнинг бошқа халқларга бўлган муносабатида тарихий асосга эга бўлган ўта нозик жиҳатлари бўлади. Эҳтимол Хитой учун “афюн урушлари” Россия учун Наполеон ёки Гитлернинг бостириб кириши билан тенг аҳамиятга эга бўлса ажаб эмас.

Энди бир тасаввур қилинг: Ўқитувчи мактабда болаларга Гитлер СССРга ва совет халқига қарши урушни, умумхалқ таълимини йўлга қўйиш учун бошлаган деб  ўргатса, масалан. Гонконгда яқинда худди шундай ҳодиса содир бўлди.  РИА Новости муаллифи Дмитрий Косырев мақоласига асосан.

Тасодифий бўлмаган можаро

Хўш бу можаронинг бизга нима дахли бор, дейсизми? Бор, чунки ушбу бир томчи сув орқали бутун дунё океани нимадан иборатлигини яхши билиб олса бўлади. Ушбу милсол бугунги халқаро муносабатларнинг  яширин  устунлари нимадан иборатлигини яққол кўрсатиб беради.

Гап, дастлаб Гонконгни, кейин эса бутун Хитойни “портлатиб” юборган 3 дақиқали видеолавҳа ҳақида кетмоқда. Унда Гонконг мактабларидан бирида бошланғич мактаб ўқитувчиси болаларга шундай сабоқ берган:

“Британия Хитойга ҳужум қилишининг сабаби у ерда афюн чекишни таъқиқлаш бўлган. Чунки ўша даврларда Хитойда афюн чекувчилар жуда кўп бўлган. Британия эса афюнни йўқ қилиш мақсадида уруш бошлаган” деган.

Айтиш  жоизки, бу тасодифан юз берган ҳодиса эмас, ўқитувчи саводсиз ёки тарих дарсига бехосдан кириб қолган одам эмас.

"Президентни шунчаки хайдаб чиқаришди". "Рангли инқилоблар" қандай якунланган

Маълумот учун,  19 асрнинг 40 йилларида ҳамма нарса айнан бунинг акси кўринишида бўлган. Хитойда афюн таъқиқланган бўлган ва Британия ушбу таъқиқни бекор қилиш ва Хитойга афюн сотишни бошлаш учун Хитойга қарши "афюн урушини" бошлаган. Бир эмас икки маротаба. Пекин қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган, лекин унинг ҳарбий қудрати кам бўлгани туфайли урушни бой берган. Бунинг оқибатида 100 йил давомида миллионлаб хитойликлар афюндан азоб чеккан ва фақат 20 асрнинг ўрталарида Мао Дзе Дун даврида Хитой ушбу балодан тўлиқ халос бўлган.

Келинг энди ушбу можарога кенгроқ назар билан қарайлик. 1842 йилда Британия Империяси биринчи афюн урушида Хитой устидан ғалаба қозонганидан сўнг, Гонконг Хитой жанубидаги инглиз империясининг савдо базаси сифатида ташкил қилинган  эди. Бу ерда Британия маҳсулотлари, жумладан афюн ҳам Хитойга сотилар эди.

Маълумот учун Гонконг Британия империяси билан тузилган шартномага мувофиқ 100 йил Англия ҳукумронлиги остида бўлиб 1997 йилда Хитой ваколати остига қайтди. Айтиш жоизки ушбу жараён ҳам силлиқ кечмади. Ўтган давр ичида Гонконгда иккита "рангли революция" бўлиб ўтди.

Ёшлар  - тарих нишонида

Ўтган йили Хитойнинг ушбу махсус ҳудудида нима содир бўлгани эсингиздами? Ўша намойишларда қандай байроқлар кўтарилгани ва қандай шиорлар жаранглагани-чи?

Рангли инқилоблар учун кадрлар қандай тайёрланади

Ўшанда минглаб гонконглик ёшлар Гонконг марказини тўсиб қўйишган эди. “Гонконг учун демократия”  шиорлари билан бир қаторда дунёда мустамлакачилик тимсолига айланган Британия байроғи (union jack) ҳам тез-тез кўриниб қолар, “Гонконг инглизларга қайтрилса яхши бўларди" деган ғоялар ҳам эшитилди.

Тарихни бузиб кўрсатиш – биринчи навбатда ёшларни нишонга олади. Афсуски бу бугунги куннинг ҳақиқатига айланган. Ўтган йилги Гонконг намойишчилари ҳам айнан ана шундай ёшлардан иборат эди.

Ёшлар Ғарбни масофадан туриб, кинолардаги идеал образлар орқали севиб қолишган. Бу севги шунчалик кучлики, улар ҳатто ўзларининг афюн ва қулликдан иборат ўтмишларини ҳам унутиб, Британия босқинини катта ва соф эзгуликдек қабул қилишга тайёр.

Лекин Гонконгда бўлиб ўтган ранли инқилобларда намойишчилар икки маротаба ҳам муваффақиятсизликка учради. Балким ушбу ўқитувчи ҳам кечаги намойишчилардан бири бўлган ёки улар томнидан тарихий саботаж учун атайлаб юборилган шахсдир.

Тарих сабоқлари нима учун керак?

Нима бўлганда ҳам ҳеч қандай миллат ўзини 100 йил давомида афюн билан заҳарланган тарихини осонгина унутиб юбора олмайди. Босқинчи Наполеон ёки қонхўр Гитлернинг қилган ишларини – миллатлар хотирасидан ўчириш осон эмас.

АҚШ Ғалаба тарихини ўзгартиришга қаратилган сохта дастурларни амалга ошмоқда

Британия империяси энди  йўқ, лекин янги қудратли давлат бор, бу – АҚШ. Лекин АҚШ тарихида ҳам Осиёда содир бўлган ўзига хос “опиум урушлар” варақаси бор. Индохитой оролидаги уруши шулар жумласидан.   

Хитойда 100 йил ичида афюндан неча киши вафот этгани номалълум. Уларни ҳисоблашнинг иложи ҳам бўлмаса керак. Иккинчидан афюн ҳам осмондан тушмаган ахир. Британияликлар уни ўзларининг Ҳиндистондаги колонияларида етиштирган. Бунинг учун Бенгалияда улкан ҳудудларда маҳаллий аҳолидан кўкнор етиштириш талаб қилинган. Ҳудуд иқтисоди барбод қилинган ва 1770 йилда – оммавий очлик содир бўлган. Оқибатда 10 миллион, 1943 йилда – 3 миллион киши қурбон бўлган. Албатта оғуни етиштирувчи ҳиндларнинг ўзи ҳам ундан “фойдаланган”.

Ушбу тарихий фактлардан келиб чиқиб бугунги кунда Хитой ва Ҳиндистон англо-сакс цивилизациясига қандай муносабатда бўлиши керак? Умумуан тарихий хотира нима учун керак? - деган саволлар ўз-ўзидан пайдо бўлади.  

Албатта, бу Британия ёки Америкадан қасос олиш ёки уларнинг бугунги авлоди ўз ота-боболарининг жиноятлари учун товон тўлаши керак дегани эмас. Хотира - ўтмишни унутмаслик ва унинг хатоларини такрорламаслик учун керак.

Бугунги кунда дунёда Осиё устуворлиги яққол сезилмоқда. Ушбу янги ва эски куч марказлари тўқнашувида, АҚШ, Европа, Ҳиндистон ва Хитой курашуви отбора кучаймоқда ва ушбу кураш қандай кўринишда бўлмасин, кўз илғамас “афюн урушлари” яққол сезилиб туради.