АҚШ Ғалаба тарихини ўзгартиришга қаратилган сохта дастурларни амалга ошмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПраздничное мероприятие, посвященное Дню Памяти и Почестей в Ташкентском ботаническом саду
Праздничное мероприятие, посвященное Дню Памяти и Почестей в Ташкентском ботаническом саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Иккинчи жаҳон урушида ўз ўрнини бўрттириб кўрсатиш ва Қизил Армия ва Совет Иттифоқи халқлари ролини камситишга уринишда давом эттирмоқда. Навбатдаги ана шундай сохта тадбир Венгрияда қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Вашингтонни Улуғ Ватан уруши ғалабаси тарихини ўзгартиришга қаратилган сохта тарихий дастурларни амалга оширишдан воз кечишга чақирди.

Владимир Путин: Россия выступает против милитаризации космоса - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб кўрсатишга уриниш ҳолатлари давом этмоқда - Путин

Бунга сабаб Венгриядаги шундай дастурлардан бирининг шартлари Америка дипломатик ваколатхонасининг сайтига жойлаштирилганлиги бўлди. РИА Новости хабарига асосан. 

Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган Давлат Департаментининг грантларини тақдим этувчи танловининг тавсифида, потенциал даъвогарларга аниқ одамларнинг ҳикоялари ва оғзаки далилларига асоссланиб, "инсонпарварлик ва қаршилик актлари, шунингдек, Холокост, Иккинчи Жаҳон уруши ва Совет Иттифоқи золимлиги остидаги даврда шафқатсизлик ва ҳамкорликка бағишланган нарсалар тўғрисида ўйлаш таклиф этилади" дейилган.

"Буюк Ғалабанинг 75 йиллигида Давлат департаменти тарихни қайта ёзишга қаратилган яна бир бемаъни уринишни амалга оширмоқда. Совет Иттифоқи халқларининг нацизм устидан ғалаба қозонишидаги, Холокостнинг тугатилишидаги ҳал қилувчи ҳиссасини унутиш уринишини. Биз Америка томонини қасддан ёлғон, нолойиқ ва сохта тарихий дастурлардан воз кечишига чақирамиз", - дейилади Россия элчихонасининг Фейсбукдаги саҳифасидаги мурожаатида.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков АҚШ Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабада Қизил Армия ролини камситиш мақсадида ўз фойдасига ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда, деган фикрни билдирди.

Янгиликлар лентаси
0