Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилади

11 май куни чақириладиган Сенатнинг ялпи мажлисида 20 та масала, шу жумладан, 10 та қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 11 май куни чақирилади. Унда сенаторлар Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқади.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

Депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи давлат мақомида киришини маъқуллади

“Соғлом турмуш” медали, “Саломатлик” ва “Фахрий мураббий” орденларини таъсис этиш тўғрисида”ги янги қонунлар шулар жумласидан.

Шу билан бирга, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.  

Ялпи мажлисда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар маҳкамасининг, Омбудсман, Ҳисоб палатаси, бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Депутатлар бир неча йиллик оғриқли масалага нуқта қўйди

Ялпи мажлис кун тартибига ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови юбориш масаласи киритилган.

Президентнинг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини тасдиқлаш масаласи навбатдаги мажлис кун тартибидан ўрин олган.