Депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи давлат мақомида киришини маъқуллади

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото
Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди.  Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов телеграм каналида маълум қилди.

Государственные флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенатида ЕОИИ билан ҳамкорлик бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилди

Қайд этилишича, депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топган.

Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.

Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида киради – Вазирлар маҳкамаси таклифи

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон парламенти ишчи гуруҳи ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганишга киришгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенатида мамлакатнинг иттифоқ билан ҳамкорлик истиқболларини ҳамда ушбу хамкорликнинг мамлакат миллий манфаатларига таъсирини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган.

Янгиликлар лентаси
0