Трамп у Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга муваффақ бўлганини маълум қилди

Оқ уйдаги брифинг давомида Америка етакчиси у сингари ҳеч ким Россияга нисбатан қаттиққўл бўлмаганини айтди. Бироқ бунга қарамасдан яхши муносабатларни сақлаб қолишга эришган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон киритган санкциялар ва кескин чораларга қарамасдан Москва билан яхши муносабатни йўлга қўйганини маълум қилди.

Трамп Путинга нефт қазиб олишни камайтирганлиги учун миннатдорчилик билдирди

18 апрель куни Оқ уйдаги брифинг давомида Америка етакчиси у сингари ҳеч ким Россияга нисбатан қаттиққўл бўлмаганини айтди.

“Санкцияларга қаранг. Уларнинг Европага газ қувури (“Шимолий оқим-2” – таҳр.) билан нима қилганимга қаранг. Лекин шу билан бирга Путин билан муносабатларим яхши. Мен Россия, Саудия Арабистони, ОПЕК+ билан келишувга эришишга муваффақ бўлдим. Бу Техас, Шимолий Дакота, Оклахома ва бошқа штатларимизни сақлаб қолади”, - дея Трамп сўзларидан келтиради РИА Новости.

12 апрель куни ОПЕК+ мамлакатлари бозор барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисида келишиб олган эди.