Қозоғистон Хитойга протест нотасини юборди

Хитой сайтида чоп этилган мақола протест учун сабаб бўлди. Қозоғистон мақола "абадий кенг қамровли стратегик шериклик руҳига тўғри келмайди" деб ҳисоблайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik.Қозоғистон Хитойнинг www.sohu.com сайтида “Нима учун Қозоғистон Хитойга қайтишга интилмоқда” ном остида чиққан мақола юзасидан протест нотасини юборди. Бу ҳақда мамлакат ТИВда бўлиб ўтган элчилари учрашувида маълум бўлди.

Тожикистон ва Қозоғистон карантин туфайли қолиб кетган фуқаролар билан алмашди

Хитойнинг Қозоғистондаги элчии Чжан Сяога бундай мақола 2019 йил 11 сентябрда икки давлат етакчилари томонидан имзоланган қўшма қарорида баён этилган, абадий кенг қамровли стратегик шериклик руҳига тўғри келмаслиги маълум қилинди.

Ўшанда томонлар ахборотларни тарқатиш ва ОАВ соҳасида яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олинганди.

Пекиндаги Қозоғистон элчихонаси ҳам КХР ТИВга тегишли нота юборилди.