ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Қозоғистон ҲҲК ҳарбий-транспорт авиацияси Тожикистон билан фуқаролар алмашувини таъминлади, деб хабар бермоқда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Тожикистондан 24 нафар Қозоғистон фуқароси чиқарилган.
"Бу фуқаролар Тожикистон ҳудудида қолишган ва тожик ҳукумати томонидан киритилган кескин чеклов чораларидан сўнг, давлат ҳудудидан чиқа олмаган", - дейилади хабарда.
Тожикистонга 23 нафар мамлакат фуқароси қайтиб келган. Рейс ўша борт билан амалга оширилган.
Чет давлатлардан фуқароларни қайтариш бўйича тадбирлар Қозоғистон ТИВ, Мудофаа вазирлиги ва Тожикистон давлат органларининг ҳамкорликдаги сайиғҳаракатлари билан амалга оширилган.