ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Қозоғистон Хитойнинг www.sohu.com сайтида “Нима учун Қозоғистон Хитойга қайтишга интилмоқда” ном остида чиққан мақола юзасидан протест нотасини юборди. Бу ҳақда мамлакат ТИВда бўлиб ўтган элчилари учрашувида маълум бўлди.
Хитойнинг Қозоғистондаги элчии Чжан Сяога бундай мақола 2019 йил 11 сентябрда икки давлат етакчилари томонидан имзоланган қўшма қарорида баён этилган, абадий кенг қамровли стратегик шериклик руҳига тўғри келмаслиги маълум қилинди.
Ўшанда томонлар ахборотларни тарқатиш ва ОАВ соҳасида яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олинганди.
Пекиндаги Қозоғистон элчихонаси ҳам КХР ТИВга тегишли нота юборилди.