ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари (ЕОИИ) етакчилари келаси ҳафтада янги турдаги COVID-19 коронавируси тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларга бағишлаб видеоанжуман форматида музокаралар ўтказадилар.
Бу ҳақда жумани куни видеоалоқа шаклида ўтаётган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши мажлиси давомида Беларусь бош вазири Сергей Румас хабар берди.
Румаснинг фикрича, музокаралар давомида инқироздан кейинги даврда иқтисодий ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Беларус бош вазири ўз чиқиши давомида ЕОИИ давлатлари иқтисодиётни долларлашувдан халос этишга жиддий бел боғлашлари кераклиги, нархларни шакллантиришда ва ҳисоб-китобларда миллий валюталардан келиб чиқиш лозимлигини қайд этган.