ЕОИИ келаси ҳафтада коронавирус бўйича онлайн-саммит ўтказади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц ЕАЭС
Флаги стран-участниц ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларус бош вазири ўз чиқиши давомида ЕОИИ давлатлари иқтисодиётни юрғизишда долларга тобелик даражасини жиддий камайтириш лозимлиги ҳақида гапирган

ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари (ЕОИИ) етакчилари келаси ҳафтада янги турдаги COVID-19  коронавируси тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларга бағишлаб видеоанжуман форматида музокаралар ўтказадилар.

Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ ва COVID-19: Иттифоқдошлар пандемияни енгиб ўтишга қодирми?

Бу ҳақда жумани куни видеоалоқа шаклида ўтаётган ЕОИИ ҳукуматлараро кенгаши мажлиси давомида Беларусь бош вазири Сергей Румас хабар берди.

Румаснинг фикрича, музокаралар давомида инқироздан кейинги даврда иқтисодий ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Беларус бош вазири ўз чиқиши давомида ЕОИИ давлатлари иқтисодиётни долларлашувдан халос этишга жиддий бел боғлашлари кераклиги, нархларни шакллантиришда ва ҳисоб-китобларда миллий валюталардан келиб чиқиш лозимлигини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0