Uzbekistan Airways: ички қатновлар номаълум муддатга бекор қилинади

24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways барча республика ичидаги авиақатновларини номаълум муддатга бекор қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways ички авиақатновларни номаълум муддатга бекор қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Экипажларнинг карантинда бўлиши сабабли чартер рейслар 3 кунга қолдирилди

“2020 йил 24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси барча республика ичидаги авиақатновларини номаълум муддатга бекор қилиши ҳақида хабар беради”, - дейилган хабарда.

Авиакомпания қатновлар қайта тикланганидан кейин авиачипталарни исталган санага қайта брон қилиш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида Тошкентга барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилади.