ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways ички авиақатновларни номаълум муддатга бекор қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“2020 йил 24 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси барча республика ичидаги авиақатновларини номаълум муддатга бекор қилиши ҳақида хабар беради”, - дейилган хабарда.
Авиакомпания қатновлар қайта тикланганидан кейин авиачипталарни исталган санага қайта брон қилиш имконияти мавжудлигини эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб ҳар қандай транспорт воситаларида Тошкентга барча ҳудудлардан кириш ва чиқиш тўхтатилади.