Экипажларнинг карантинда бўлиши сабабли чартер рейслар 3 кунга қолдирилди

© Узбекские авиалинииВстреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, рейсларнинг аниқ вақти ҳақидаги маълумотлар расмий каналлар орқали ўз вақтида эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Экипажларнинг карантинда бўлиши сабабли чартер рейслар 3 кунга қолдирилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Ҳозирги эпидемиологик вазият шароитида, хусусан, “Uzbekistan Airways" авиакомпанияси экипажи ноқулай эпидемиологик ҳолатдаги мамлакатлардан қайтганидан сўнг карантинда бўлиши сабабли, рейсларни ташкил қилиш 3 кунга қолдирилди”, - дейилган хабарда.

Хабарда рейсларнинг аниқ вақти ҳақидаги маълумотлар расмий каналлар орқали ўз вақтида эълон қилиниши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Новосибирск шаҳри аэропортида қолиб кетган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келингани хабар қилинган эди. Ўзбекистон ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларга кўмаклашишда давом этмоқда. Айни дамда турли йўналишларда 19 та чартер рейслари, Россия, Туркия ва Кореядан мунтазам чартер рейсларини ташкиллаштириш бўйича келишувга эришилган.

Янгиликлар лентаси
0